От сильного государства к сильному гражданскому обществу

Фотогалерея

Национальные партнёры

Международные партнёры

Ўзбекистон Республикаси Президентининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган фармойиши эълон қилинди

2017 йилнинг 12 январь куни “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши  чиқарилди.

Фармойишда мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим муассасалари учун ўқув адабиётларини яратиш ва ўқувчиларга етказишнинг мустаҳкам тизими яратилганлиги, бунда Ўзбекистонда таълим берилаётган еттита тилда дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр этилаётганлиги, ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техника базаси янгиланиб, замонавий электрон кутубхоналар тизимлари фаолият кўрсатаётганиги, матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасида тегишли ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности ҳужжати қабул қилинганлиги, 1 677 та матбаа корхонаси, 118 та нашриёт давлат рўйхатига олинганлиги таъкидланган.

Шу билан бирга, Фармойишда ушбу муҳим соҳа ривожи билан боғлиқ аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда бир қатор, хусусан, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қилиш ишлари пухта ўйланган тизим асосида ташкил этилмаганлиги ва бошқа муаммолар мавжудлиги кўрсатиб ўтилган.

Уларга соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклифларни тайёрлаш мақсадида Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби мазкур Фармойиш билан тасдиқланди.

Ишчи гуруҳга соҳа мутахассислари ва экспертларини кенг жалб қилган ҳолда, илғор хорижий тажрибаларни инобатга олиб, бир қатор, жумладан, китоб тарқатиш тизимини янада ривожлантириш ва аҳолининг кенг қатламини қамраб олиш, китоб маҳсулотларининг нархини шакллантириш ва сотиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш, ихтисослашган китоб дўконлари учун вилоят, туман марказлари ва шаҳарларда ҳамда қишлоқларда аҳоли гавжум ва қулай ҳудудлардан жой ажратиш ёки ижарага бериш масалаларини қайта кўриб чиқиш, сотув айланмасида китоб улушининг ҳажми 70 фоиздан кўп бўлган тадбиркорлик субъектларини алоҳида статистик ҳисобга олиш ва уларга тегишли солиқ имтиёзларини қўллаш ва бошқа соҳага тааллуқли масалаларни атрофлича ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш асосида тегишли таклифларни ишлаб чиқиш топширилди.

                                                                                                      Институт Ахборот хизмати