Фотогалерея
Наши публикации
Национальные партнёры
Международные партнёры
Интернет опрос посетителей сайта
Делегатлар сайланди
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Наманган шаҳридаги “Наманган Ёшлар Маркази”нинг анжуманлар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилоят ташкилотининг V Конференцияси бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар партия ташкилотлари ходимлари, партиянинг шаҳар ва туман ташкилотларидан сайланган делегатлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, хусусан ФЖШМҚМИ Наманган вилояти Ҳудудий бўлинмаси мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Конференция иши Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни ёдини хотирлаб, бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди.
Конференцияни ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Одилжон Мамадалиев очди ва иштирокчиларни кун тартиби билан таништирди. Кун тартибида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партиясининг V Съездига делегатлар сайлаш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши аъзолари таркибига киритилган ўзгаришларни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Конферецияда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш жараёнида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилоят Кенгашининг муносиб иштироки тўғрисида фикрлар илгари сурилди. Конфренцияда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг V Съезди учун партия фаоллари орасидан 6 нафар делегатлар сайланди. Сайланган делегатлар партиянинг Наманган вилоятидаги ўн бир мингдан зиёд аъзолари номидан иштирок этадилар.
Конференцияда таъкидланганидек, Марказий сайлов комиссияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Наманган вилоятида ҳам ушбу сайловни ўтказувчи сайлов округлари ҳамда партия вилоят Кенгаши қошида сайлов штаби тузилгани сайловда муносиб иштирок этиш учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги таъкидланди.
Муҳокама этилган масалалар юзасидан музокарада ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда ўтказиш ва унда махаллий партия Кенгашлари ҳамда бошланғич партия ташкилотларини муносиб иштирок этиб, кўзланган мақсадлар сари илдам боришларига чақирди.
Институт Ахборот хизмати