Фотогалерея
Наши публикации
Национальные партнёры
Международные партнёры
Интернет опрос посетителей сайта
Маҳалла фуқаролик йиғинларининг сайлов жараёнларидаги иштироки
Сайлов – бу демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим элементларидан биридир. Шунингдек, у жамият ва давлат ишларини бошқаришда ҳамда фуқароларнинг сиёсий ҳаётидаги бевосита иштироки хоҳиши ифодасининг асосий шаклидир. Дастлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сайлов жараёнларидаги иштирокини таъминловчи ҳуқуқий асос “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунда белгиланган. Унга кўра фуқаролик йиғинлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига, шунингдек референдум ўтказиш бўйича участка комиссияларининг аъзолигига номзодларни референдум ўтказиш бўйича тегишли округ комиссияларига тақдим этиши қайд этилган.
2016 йилнинг 4 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказилиши муносабти билан ЎзР МСК 14 округ сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқланди. Бунга кўра СК жами 152 та аъзолар киритилиб, уларнинг 71,7% давлат ташкилотлари вакилларини, 28,2 % жамоат ташкилотлари вакиллари ҳисобланади.
Бугунги кунда ўзини ўзи бошқариш органлари сайлов жараёнларига хусусан сайлов участкаларини ташкиллаш ҳамда участка сайлов комисияларини шакллантириш ишларига жалб этилганлар. Шуни таъкидлаш жоизки, республиканинг 6 та ҳудудидаги сайлов округларига жами 7 та фуқаролар йиғини масъул ходимлари жалб этилган бўлиб, бу умумий округ сайлов комиссиялари аъзоларининг 4,6 % ташкил этади. Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Хончарбғ” МФЙ раиси К. Зафаров билан суҳбат давомида у маҳалла ҳудудида тузилган 279-сонли сайлов участкасидаги олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача тўхталди. Жумладан, сайлов участкаси раиси шу ҳудуддаги 36-ўрта мактаб директори бир неча маротаба учаска сайлов комиссияси ишларида қатнашган М. Мусаева бўлса СК раиси ўринбосари маҳалла раисининг ўзлари экан. Сайлов участкаси комиссияси раисининг ўринбосари сифатида у маҳалладаги сайловчилар рўйхатини ёш нисбатини инобатга олган ҳолда (18 ёшга тўлган) шакллантиришдаги иштироки ҳамда бошқа ташкилий масалалардаги ёрдами ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, ҳудудга яқин жойлашган оилавий поликлиника вакиллари жалб этилиб, сайлов участкасида ташкил этиладиган она ва бола ҳамда биринчи тиббий ёрдам хоналарини фаолиятига доир маслаҳат берди.
Юқорида келтириб ўтилган мисоллар сайловлар аҳолининг фуқаролик позициясини ифодаси сифатида намоён бўлаётганини шунингдек, мамлакатимизда мустақил сайлов тизимининг йўлга қўйилгани ва бўлиб ўтадиган сайловлар очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ўтказилишининг исботидир.
Н.Нишонова
ФЖШМҚМИ етакчи мутахассиси