От сильного государства к сильному гражданскому обществу

Фотогалерея

Национальные партнёры

Международные партнёры

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

2016 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Онлайн-конфренция шаклида ўтган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округ комиссиялари, сайловда қатнашаётган сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Марказий Сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов бошқарган мажлисда сайловга тайёрганлик кўриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда жамоат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари таклифлари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Дастур фуқароларга истиқлол йилларида яратилган миллий сайлов тизими, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун, сўнгги йилларда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳамда сайловчиларнинг қонунда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш ишларини олиб боришни назарда тутади.

Тарғибот тадбирлари давра суҳбати, семинар, учрашув, бевосита мулоқот, конференция, тренинг шаклида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали мақола, эшиттириш ва кўрсатувлар эълон қилиш, турли рисола, флаер ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш орқали амалга оширилади.

Дастурда назарда тутилган тадбирлар аҳолининг кенг қатлами, хусусан, хотин-қизлар, айниқса, биринчи маротаба овоз берувчи ёшлар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, меҳнат жамоалари, ўқув муассасалари вакиллари, шунингдек хориждаги ҳамюртларимизни қамраб олади.

 “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика байналмилал маданият маркази ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шерикликда “Менинг овозим – Ватаним келажаги”, “Мен шахсан ўзим овоз бераман”, “Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз”, “Сайловчилар рўйхатида бормисиз?”, “Ягона оилада” каби фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва электорал фаоллигини янада оширишга қаратилган акцияларни ўтказиш режалаштирилган. 

Шунингдек, тадбир давомида 7-Самарқанд, 9-Сурхондарё, 11-Фарғона округ сайлов комиссиялари раисларининг ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишларининг бориши ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Ҳозирги кунда республика ва хорижда жами 9 376 та сайлов участкаси тузилди. Округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш ишлари бошлаб юборилди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Кўрилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.                                                                                                               

                                                                                                     Институт Ахборот хизмати