От сильного государства к сильному гражданскому обществу

Фотогалерея

Национальные партнёры

Международные партнёры

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда ОАВнинг роли

Жорий йилнинг 25 май куни Миллий матбуот марказида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда ОАВнинг роли” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мазкур анжуман Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Матбуот ва ахборот агентлиги вакиллари, оммавий ахборот воситалари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Ахборот хизматлари раҳбарлари, журналистлар, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетларининг журналистика ва халқаро журналистика факультетлари профессор-ўқитувчилари, талабалари  иштирок  этишди.  

Мазкур анжуманда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш борасидаги ролини кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, аҳолини мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар тўғрисида хабардор қилиб бориш, мухтасар айтганда, бу борада ахборот эркинлигини таъминлаш демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Шу боис мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда ушбу мақсадлар устувор йўналиш сифатида белгиланиб, изчил ва тизимли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, ўтган 2014 йилда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги  қонун бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Унда давлат ва жамоатчилик ишларини бошқариш жараёнига фуқаролик жамияти инситутларини жалб қилиш орқали давлат органлари фаолиятининг очиқлик ҳамда самарадорлик даражасини ошириш, ушбу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг кенг иштирокини таъминлаш чоралари кўзда тутилган.

Шу билан бирга, бугунги сиёсий модернизация жараёнлари, демократик ислоҳотларнинг амалдаги босқичи мазкур жараённи янада такомиллаштиришни талаб этмоқда. Зеро, юртимизда қабул қилинаётган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари авваламбор фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларига хизмат қилишидан жамоатчиликнинг кенг хабардор бўлиб бориши ҳамда жамият ҳаётида фаол фуқаролик позициясига эга бўлишига эришиш демократик принципларнинг асосидир. Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасидаги узвий алоқани таъминлашда ОАВ ролини янада кучайтириш, шунингдек, давлат ва жамоат бирлашмалари, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ахборот хизматлари фаолиятини фаоллаштириш катта аҳамият касб этади.

Матбуот анжуманида бу борада мамлакатда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган  саволларга жавоб олдилар.

   Институт Ахборот хизмати