От сильного государства к сильному гражданскому обществу

Фотогалерея

Национальные партнёры

Международные партнёры

ФЖШМҚМИ Парламент комиссияси олдида ҳисобот берди

Кейинги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат томонидан молиявий ёрдам кўрсатилиши “учинчи сектор”нинг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг амалий механизмига айланди. Ҳар йили давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятга эга фаолиятини, уларнинг жойлардаги ижтимоий – иқтисодий вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларини молиялаштиришга йўналтирилмоқда. Бунда амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурларнинг самарадорлигини таъминлашга, шунингдек ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат субсидиялари асосида амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурлар натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси йиғилишларида ҳар томонлама муҳокама қилинмоқда.

Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши 2017  йил 14 июнь куни бўлиб ўтди. Унда Парламент комиссияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ходимлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ), Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси (ЎЖИУ), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЭОАВМА) ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда ФЖШМҚМИ, НАЭСМИ, ЎзЖИУнинг 2016 йилда қилинган ишлари бўйича ҳисоботи эшитилди. Шунингдек, уларнинг кейинги фаолиятининг устувор йўналишлари кўриб чиқилиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир давомида ФЖШМҚМИ директори Абдукаримов Ғ.О. Институт фаолияти бўйича ҳисобот берди. Хусусан,  2016 йилда ФЖШМҚМИ мутахассислари 50 дан ортиқ қонун ва бошқа норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этганлиги қайд этиб ўтилди.

Институт томонидан фуқаролик жамияти шаклланишини, ҳудудларда ижтимоий – сиёсий вазиятнинг ривожи тизимли мониторингини амалга оширишга алоҳида эътибор берилган. Жами 200 дан ортиқ ахборот – таҳлилий ва  3060 та даврий ахборот материаллари тайёрланган.  Ушбу материаллар тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотларига юборилган ҳамда фуқаролик жамияти шаклланиши ва демократик ислоҳотларни амалга ошириш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Йиғилиш давомида Институт фаолияти ижобий баҳоланди.

Йиғилишда Парламент комиссиясига даҳлдор бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

 

ФЖШМҚМИ ахборот хизмати