Фотогалерея
Наши публикации
Национальные партнёры
Международные партнёры
Интернет опрос посетителей сайта
ФЖШМҚМИ фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Таъсисчилар кенгаши жамоатчилик билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини ошириш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтиришни назарда тутувчи Институт фаолиятини такомиллаштириш ва тузилмасини оптимизация қилиш ташаббуси илгари сурилди.
Таъсисчилар кенгашининг ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан маъқулланди.
Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб аҳоли билан очиқ мулоқот ҳолатини чуқур ўрганиш ва ривожлантириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини тизимли мониторинг қилишни йўлга қўйиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнларини ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ННО ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокини таҳлил қилиш, рақобатдош кўппартияли тизимни ривожлантириш даражасини ўрганиш ва бошқалар белгиланган.
Шу билан бирга, ФЖШМҚМИ ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб марказий ва маҳаллий телеканалларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахслари, жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органларининг аҳоли ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги, ўсиб келаётган авлодни қонунларга, умуминсоний ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишга бағишланган телекўрсатувларни ўзаро ҳамкорликда ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Институт Ахборот хизмати