Фотогалерея
Наши публикации
Национальные партнёры
Международные партнёры
Интернет опрос посетителей сайта
Қозоғистонда парламент Мажилиси ва маслихатларга сайловлар бўлиб ўтди

Фото: RIA новости
2016 йилнинг 20-21 март кунлари Қозоғистон Республикаси парламент Мажилисининг депутатлари ва маслихатларига сайловлар бўлиб ўтди.
Мамлакат Конституцияси ва “Қозоғистон Республикасида сайловлар тўғрисида”ги Конституциявий қонунига асосан Мажилис 107 депутатдан иборат бўлиб, уларнинг 98 таси партиялар томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида пропорционал сайлов тизими орқали сайланади, колган 9 та депутат эса Қозоғистон халқи Ассамблеяси томонидан сайланади.
Қозоғистон Республикаси бўйича овоз бериш жараёни жами 9 840 та сайлов участкаларида бўлиб ўтди.
Рўйхатга киритилган 9 810 852 сайловчилардан, овоз бериш жараёнида 7 566 150 фуқаро иштирок этди. Хорижий мамлакатларда овоз берган сайловчиларни инобатга олган ҳолда, бутун республика бўйича якуний ахолининг сайловлардаги иштироки кўрсатгичи 77,12 фоизни ташкил этди.
Мамлакатда фаолият олиб борадиган 7 та партиядан 6 таси сайловларда иштирок этди. Дастлабки натижаларга кўра “Нур Отан” партиясига сайловчиларнинг 82,20% овоз берди, Қозоғистон халқ коммунистик партиясига – 7,14%, “АК ЖОЛ” демократик партиясига – 7,18%, “Ауыл” ватанпарвар халқ демократик партиясига – 2,01%, Умуммилий социал-демократик партиясига – 1,18%, “Бирлик” сиёсий партиясига – 0,29%.
Шундай қилиб, сайлов қонунчилигига асосан парламент Мажилисида “Нур Отан” партияси – 84 та, “АК ЖОЛ” – 7 та, Қозоғистон халқ коммунистик партияси эса 7 депутатлик ўринларини қўлга киритдилар.
Институт Ахборот хизмати