Фотогалерея
Наши публикации
Национальные партнёры
Международные партнёры
Интернет опрос посетителей сайта
ФЖШМҚМИ мутахассисларининг “Сайловларни ташкил этишда имкониятларни янада мустаҳкамлаш” мавзусида ташкил этилган ўқув курсларидаги иштироки тўғрисида

2016 йилнинг 21-29 март кунлари давомида ФЖШМҚМИ мутахассислари Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (Корея Республикаси) томонидан Инчхон шаҳрида ташкил этилган “Сайловларни ташкил этишда имкониятларни янада мустаҳкамлаш” мавзусидаги ўқув курсларида таълим олишмоқда.
Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) 2013 йил октябрь ойида халқаро ташкилот сифатида ташкил этилган бўлиб, унинг доимий штаб-қароргоҳи Инчхон шаҳрида жойлашган. Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) таркибига 102та давлатларнинг сайлов органлари киради. Ўзбекистон ҳам мазкур ташкилотнинг аъзосидир.
Мазкур ўқув курсларни ташкил этишдан асосий мақсад сайлов соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини янада ошириш, сайлов жараёнини ташкил этишнинг асосий жараёнларини ўрганиш, мазкур соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳамда уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилиш ва ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Ўқув курсларнинг дастурида номзодлар ҳамда сиёсий партиялар ўртасида сайловолди ташвиқотини ва дебатларни ўтказишнинг хусусиятларини ўрганиш, мазкур жараёнда сайлов органлари ҳамда кузатувчиларнинг роли, замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни сайлов жараёнида қўллашнинг истиқболларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) ҳамда Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, у ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандум билан мустаҳкамланган. Мазкур Меморандумнинг амалда татбиқ этилиши доирасида БСОА томонидан мунтазам равишда турли хил ўқув дастурлари ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси МСК ва ФЖШМҚМИ мутахассислари доимий равишда мазкур ўқув курсларда иштирок этиб келишмоқда, бу эса халқаро тажрибанинг сайлов соҳасига янада татбиқ этилишига асос бўлмоқда.
Институт Ахборот хизмати