Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган  ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида, давлат ва жамоат ташкилотларининг таклифларини инобатга олиб:

  1. Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури (кейинги ўринларда - Дастур деб юритилади) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
  2. Дастур ижросини таъминлаш бўйича Республика ишчи гурухи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Республика ишчи гуруҳи (Ш.М.Мирзиёев):

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг юқори савияда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига Дастур ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борсин.

  1. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Дастурда кўрсатилган тадбирларнинг юқори савияда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
  2. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва оммавий ахборот воситаларига Дастур тадбирларининг амалга оширилишини мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.
  3. Мазкур қарор ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси И.Б.Абдуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов

                                                                                     Тошкент ш., 2014 йил 6 февраль, ПК-2124-сон