Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Маҳалла институтининг фаолияти янада такомиллашмокда

Қадимий тарихга эга ноёб маҳалла институти авлоддан авлодга миллатимизнинг барча қадриятлари ва ананаларинининг меросхўри сифатида шаклланган. Мамлакатимиз мустақиллигиннинг илк давридан бошлаб давлатимиз томонидан унинг ҳуқуқий ва моддий базаси такомиллашиб, янада мустаҳкамланишига алоҳида эътибор қаратиб келинмокда.

Маълумки маҳалла институтинннг фаолиятини янада ривожлантириш, унинг давлат ва жамиятдаги ўрни ва нуфузини ортишини кўзда тутган юздан ортиқ ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, уларда маҳалла институтига маҳаллий ҳокимиятлар ваколатига кирувчи ўттиздан ортик вазифалар берилишидан тортиб, жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳуқуқини берувчи, ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитилиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Маҳалла институтини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармон фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этувчи уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ишларини амалга оширилишини назарда тутади. Бу эса маҳалла институтига мамлакатимиз ривожига ва халқ манфаатларига янада кўпроқ хизмат қилиш имкониятини беради.

Хусусан, маҳалла институтини, яъни фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларини нафақат жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, балки уни аҳолининг асл маслакдоши ва кўмакчиси сифатида фаолият юритиши авваламбор ҳар бир фуқаронинг ўзи яшаб турган жойда мавжуд масалаларини хал этиш имконини беради.

Шунингдек, аввалдан шаклланган миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда маҳалла институтининг нуфузини ортиши, халқимиз, айниқса ёшларимизнинг келажакда шу таомилларга таянган ҳолда иш юритиши, жамиятимизни тинчлигимизни барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги кекса авлод вакилларини, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлашда, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида ҳамда айнан ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлашдаги фаолиятини мустаҳкамланиши каби масалалар ижобий ечим топишига замин бўлади. Чунки, маҳалла институтининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги жойлардаги нафақат кекса ва ижтмиоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлар муаммоларини балки, келажак авлодимиз бўлмиш ёшларнинг ҳам маънан ва жисмонан ҳамда моддий жиҳатдан ҳимоясини таъминлайди.

Шу ўринда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этилиши, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти, маҳалла институтининг жамиятдаги бошқа жамоат ҳамда давлат ташкилотлари орасидаги мавқеини таъминланиши имконини беради.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашдаги, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишдаги, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришдаги бевосита иштирокини кенгайиши бу тизимдаги мавжуд муаммоларни самарали ечим топишига олиб келади.

Энг асосийси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига юридик шахс мақоми берилиши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларни Республика кенгашининг таркибий тузилмалари сифатида ташкил этилиши ҳамда Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш борасидаги шарт-шароитларига кўра – вазирга, Республика кенгаши раисининг ўринбосари – вазир ўринбосарига тенглаштирилишидир. Бу мавқе, бундан буён тизимдаги ортиқча мажлисбозлик, фуқаролар йиғинлари ходимлари зиммасига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши каби ҳолатлар олди олиниб, маҳалла институтининг жамият ва халқ олдидаги нуфузи янада юксалишига сабаб бўлади.

Фармоннинг аҳамиятли жиҳати шундаки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини жорий этилиши мазкур соҳага янада кенг имкониятлар берилаётгани ва бу йўналишлар орқали аҳолининг барча қатламларинининг қамраб олиниши таъминланади.

Ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик маслаларни ҳал этиш йўлида мустақил бўлиши, бу тизимдаги ортиқча бўғинлардан воз кечиш мақсадида таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва оовул фуқаролар йиғинларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш орқали қайта ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган. Яъни, аввал қишлоқ, шаҳарча ва овул фуқаролар йиғинлари тасарруфида бўлган маҳалла фуқаролар йиғинлари эндиликда маҳалланинг барча масалалари бўйича ўзлари бевосита тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириши мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, фармонга асосан фуқаролар йиғинлари
моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янада ривожлантириш мақсадида 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиб, уларга мувофиқ, жойларда болалар спорт майдончалари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари,2018 йилнинг биринчи декабиригача барча туман ва шаҳарлар марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари биноларининг яратилиши белгилаб қўйилган бўлиб, мазкур марказлар фуқаролар йиғинлари фаолиятида жуда зарур бўлган фуқаролар билан мулоқот, уларнинг муаммо ва таклифларини кўриб чиқиш, ечимини кутаётган масалалар бўйича иш олиб боришга қулай
шарт-шароитдир. 

           Соҳа вакилларини муносиб рағбатлантириб, қўллаб-қувватлаш мақсадида “Мҳалла ифтихори” кўкрак нишони таъсис этилмоқда. Бу эса соҳа вакилларига қаратилаётган улкан эътибор ва катта масъулиятдир. Маҳалланинг ободлиги, юрт тинчлиги гаровидир. Барча олиб борилаётган ислоҳотлар киритилаётган ўзгартишлар фақат ва фақат инсон, халқ манфаатлари йўлида олиб борилмоқда.

                                                                                                          Нигора Нишонова,

Институтнинг етакчи мутахассиси