Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими ривожланишининг замонавий ҳолати

“2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да сиёсий партияларнинг давлат ва жамият  ҳаётидаги ролини кучайтириш бўйича белгиланган вазифалардан келиб чиқиб Институт томонидан Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг ривожланиш ҳолати таҳлил қилинди. Таҳлил объекти – кўппартиявийлик тизимининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база ривожланиши, сиёсий партиялар ташкилий салоҳияти ва уларнинг дастурий мақсдаларини амалга ошириш бўйича фаолиятининг натижавийлигидир.

Таҳлил давомида мустақиллик йилларида эришилган ижтимоий-сиёсий тизимнинг ривожланиши хорижнинг илғор демократик партия тизимлари ва сиёсий плюрализм ривожланиш тажрибаси билан таққосланди, ва қуйидаги хулосаларга келинди:

- Ўзбекистонда конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилган инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари сиёсий плюрализм ва кўппартиявийликни дунёнинг демократик давалатлари учун ҳос бўлган тенденцияларга мувофиқ ривожланиши учун етарлича ҳуқуқий шароит яратади.

- бугунги кунда Ўзбекистонда шаклланган партия тизими ўз турига кўра рақобатли кўппартия тизимидир. Партиялар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик парламент кўпчилигининг етакчи блокларини ва улар билан рақобатлашувчи парламент оппозициясини шакллантиришга етарлича ҳуқуқий шароит яратади. Қонунчиликнинг ушбу нормалари 2014 йилдаги парламент сайловлари давомида амалда рўёбга чиқди.

- Ўзбекистондаги сиёсий плюрализм мўътадил плюрализм сифатида шаклланади ва “анти тизимли оппозицияни” фаолиятига йўл қўймайди. Бу кўплаб демократик мамлакатлардаги қонунчилик амалиётига мос келади. Мисол учун, Германия, Франция, Испания, Италия ва бошқа демократик давлатлар конституцияларида конституцияга қарши чиқувчи “тизимдан ташқари” партиялар тузишга ва фаолият юритишига таъқиқ қўйилган.

- Ўзбекистонда сиёсий партиялар институционаллашуви конституцион даражада ҳам, “Сиёсий партиялар тўғрисидаги” ва “Сиёсий партяиларни молиялаштириш тўғрисидаги” қонунлар ва сайловлар оид қонунчилик даражасида ҳам амалга оширилади. Ушбу масалада Ўзбекистон дунёнинг кўплаб мамлакатларини ортда қолдиради, чунки уларда партиялар тўғрисида махсус қонунчилик ҳали ривожланмаган.

Шу тариқа Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг ривожланиш тенденциялари умуман олганда демократик мамлакатлардаги умумқабул қилинган тамойил ва меъёрларга мос келади.

Шундай қилиб, 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ сиёсий партияларнинг хуқуқий механизмлари такомиллаштириш, уларнинг хуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Кутилаётган натижада сиёсий партияларнинг ва депутатлар бирлашмасининг имкониятлари ижро хокимияти ва давлат бошқармалари қонунларининг ижросида парламент ва депутат назоратини кучайтиради. Бу эса ўз ўрнида, Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимда рақобатни  оширишга, партияларнинг ўз электорати манфаатини ҳимоя қилишдаги ишларни самарадорлигини оширади.

Ушбу масалаларда ўз маъсулиятини хис қилган холда, сиёсий партиялар 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фаол қатнашиш мақсадида ўз Амалий ҳаракатлар дастурини қабул қилишди.

Институт томонидан олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида қўйдаги ишларга аҳамият берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди, яъни сиёсий партияларнинг олиб бораётган жойлардаги ишларида аҳоли кайфияти ва электоратига таъсир қилаётган омиллар устида иш олиб бориш лозим. Халқ депутатлар кенгашида партиянинг бошланғич ташкилотлари ва уларнинг гуруҳлари ижроя хокимияти органлари ва давлат бошқаруви ишларидаги таклиф ва тафсияларни ишлаб чиқишдаги вазифаларида фаол бўлиши шарт.

Бу эса сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтларининг чамбарчас ишлашига олиб келади.

Шундай экан, олиб борилаётган ижтимой-сиёсий жараёнларда сиёсий партиялар ўз ишлари самарадорлигини оширишда, 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси устувор вазифаларини инобатга олган ҳолда ўз дастурларида белгиланган вазифаларни фаоллаштириш ва конкретлаштириш зарур.

 

Мавлюда Хасанова, шўъба раҳбари

Михаил Ельшов, ФЖШМҚМИ бош мутахассиси