Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Ўзини ўзи бошқариш органлари соҳасидаги утувор вазифалар ва имкониятлар
Мустақиллик йилларида маҳалла институтининг нуфузини ошириш нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки сиёсий, тарбиявий ва улкан маънавий аҳамиятга эга бўлган устувор вазифа сифатида белгиланиб, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда маҳалла унинг ишончли таянч ва таъсирчан кучи бўлиб хизмат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилди.
Охирги беш йил давомида маҳаллалар ҳамда улардаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятига оид 20 га яқин низом қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилди. Шунингдек, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ҳамда «Маҳалла» маърифий телерадиоканали ташкил этилган бўлса, шу йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони кабул қилиниши, ҳамда унинг асосида 2021 йилга қадар керакли қонун ҳужатларга ўзгартириш ва кўшимчалар киритилиши маҳаллани жамиятдаги роли ва ўрнини янада ошириб, уни энг халқчил тузилмага тўлақонли айланишига яна бир мустаҳкам замин бўлади.
Шу билан бирга, Фармонга мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига юридик шахс мақомини берган ҳолда уни фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларни Республика кенгашининг таркибий тузилмалари сифатида ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилиш вазифасини юклаш;
Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон «Маҳалла» фонди республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларига раислик қилишлари белгиланди.
Бундан ташқари, Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини жорий этилди.
Таъкидлаш жоизки, махаллаларда жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимининг киритилиши фуқаролик йиғинларида иш олиб бораётган ходимлар зиммасига яна бир масъулиятли вазифа юклади. Чунки ҳозирги глобаллашув, тезкор ахборот алмашинуви ва тараққиёт даврида ёшларимизни турли хил оммавий маданият ҳамда ёт ғоялар таъсиридан асрашимиз, уларга ҳар бир ҳолат юзасидан тўғри тушунча беришимиз ва керак бўлса йўлга солишимиз зарур. Халқимизнинг, бир болага етти қўшни ота-она деган фикри қон-қонимизга сингиб кетган. Шундай экан, бу вазифа барча жамоатчилик вакилларига ҳам тегишлидир.
Фармонга асосан фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янада ривожлантириш мақсадида 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиб, уларга мувофиқ, жойларда болалар спорт майдончалари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилиши режалаштирилиши, 2018 йилнинг биринчи декабирига қадар барча туман ва шаҳарлар марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари биноларининг яратилиши, фуқаролар йиғинлари фаолиятида муҳим бўлган фуқаролар билан мулоқот, уларнинг муаммо ва таклифларини кўриб чиқиш, ечимини кутаётган масалалар бўйича иш олиб боришга қулай ва тўлиқ имкониятдир.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамият ҳаётининг деярли барча йўналишларида мавқеи ортиб, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида намоён бўлмоқда ҳамда замонавий ҳавф-хатарларни бартараф этишда самарали фаолият олиб бориши учун етарли ва мустаҳкам замин яратилди.
Нигора Нишонова,
Институт етакчи мутахассиси