Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

«Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни (қабул қилинган 30.04.1998 й. N 613-I)

Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон Қонуни; ЎзР 19.08.1999 й. 809-I-сон Қонуни; ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни; ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни; ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни.

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Ўзбекистон Республикаси, Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун тузилади ҳамда у ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун*; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда); "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда); "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун

ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм чиқариб ташланган

Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига ва бошқа қонунларига амал қилади.

2-модда. Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг асосий принциплари

Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, адолатлиликдан иборат. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қаранг: Мазкур Қонуннинг 2-1-2-5-моддалари

Марказий сайлов комиссияси ўзининг бутун фаолияти билан сайлов тизимининг демократик принципларини амалга оширишга кўмаклашишга, сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш имкониятини таъминлашга даъват этилган.

2-1-модда. Мустақиллик

(ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)

Марказий сайлов комиссияси ва унинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари қарор қабул қилишда сиёсий мойиллар ва бошқа ёт таъсирлардан ҳоли бўлган ўз нуқтаи назарини билдиради.

Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Қаранг: МЖтКнинг 51-2-моддаси

2-2-модда. Қонунийлик

(ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)

Марказий сайлов комиссияси ва унинг аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, сайлов, референдум тўғрисидаги қонунларга ҳамда бошқа қонунларга амал қилади.

2-3-модда. Коллегиаллик

(ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)

Масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш Марказий сайлов комиссияси томонидан коллегиал тарзда амалга оширилади.

2-4-модда. Ошкоралик

(ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)

Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини ошкора амалга оширади. Марказий сайлов комиссиясининг мажлислари очиқ ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси мажлисларида сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан ва ҳаракатлардан кузатувчилар ҳозир бўлиши мумкин.

Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

2-5-модда. Адолатлилик

(ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)

Марказий сайлов комиссияси номзодларни, сиёсий партияларни сайлов кампаниясини ўтказиш учун тенг шарт-шароитлар билан таъминлаш, сайловга, референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг адолатли тақсимланишини, овоз беришнинг ва сайлов, референдум якунларини чиқаришнинг ҳалол бўлишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради

3-модда. Марказий сайлов комиссиясини тузиш

(ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон Қонуни таҳриридаги модда)

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан камида ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Марказий сайлов комиссияси аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қаранг: Конституция 78-моддаси биринчи қисмининг 14-банди; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 8-моддаси биринчи қисмининг 14-банди; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 8-моддаси биринчи қисмининг 14-банди; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 24-моддаси; ОМ Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлдаги 102-I-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти"нинг 189-191-моддалари

Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комиссия аъзолари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси бўйича комиссия мажлисида сайланади.

Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари ва комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланадилар.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 10-моддаси

ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ бешинчи қисм чиқариб ташланган

Марказий комиссиянинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тугатилиши мумкин. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

4-модда. Марказий сайлов комиссиясига аъзолик

Йигирма беш ёшга тўлган, қоида тариқасида, олий маълумотга, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ва давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайловни, референдумни ташкил этиш ва ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган ҳамда камида охирги беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

Оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизматининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари, диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

Қаранг: ЖК 15-моддасининг тўртинчи, бешинчи қисмлари, 78, 79-моддалари

ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ биринчи-бешинчи қисмлари учинчи-еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бошқа сайлов комиссиясининг ёки сиёсий партиянинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолигига номзод этиб, ишончли вакил этиб рўйхатга олинган Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссия таркибидан чиқиб кетган деб ҳисобланади. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 19-моддасининг саккизинчи қисми, 25, 29-моддалари; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 25, 26, 28, 53-моддалари

Марказий сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан бевосита ёки уни аъзоликка тавсия этган органнинг тақдимномаси бўйича тўхтатилиши мумкин: (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ёзма ариза берган тақдирда;

у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган тақдирда;

Қаранг: ФКнинг 30-моддаси

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;

Қаранг: ЖПКнинг 528-моддаси

у ўз вазифаларини мунтазам равишда бажармай келган тақдирда. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Марказий сайлов комиссиясининг янги аъзоси ушбу Қонунда белгиланган тартибда тасдиқланади.

Қаранг: Мазкур Қонун 3-моддасининг иккинчи қисми

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссиянинг қарорига биноан унда доимий асосда ишлаши мумкин.

Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзолари илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

4-1-модда. Марказий сайлов комиссияси аъзосининг гувоҳномаси

(ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)

 

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси тегишли гувоҳномага эга бўлади.

Марказий сайлов комиссияси Раиси ва унинг ўринбосарининг гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Марказий сайлов комиссияси бошқа аъзоларининг гувоҳномаси эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси томонидан имзоланади.

5-модда. Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари

(ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)

Марказий сайлов комиссияси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни ўтказиш учун тузиладиган сайлов комиссияларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш учун тузиладиган референдум ўтказувчи комиссияларнинг тизимига бошчилик қилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов ва Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисидаги қонунларнинг ижросини назорат қилади, уларнинг бир хил қўлланилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар юзасидан сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилади; (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 8-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 19-моддаси; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддаси

сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлайди, сайлов ва референдумни ташкил этишга оид масалалар юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, йўриқномалар чиқаради ҳамда низомларни тасдиқлайди ва тушунтиришлар бериб боради;

сайлов округларини, референдум округларини тузади, уларга ном ва тартиб рақами беради, чегараларини, сайловчилар ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сонини кўрсатган ҳолда округлар рўйхатини эълон қилади;

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 9-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 7-моддаси; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 15-моддаси

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари ва референдум участкаларини қайси округларга биркитиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 10-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 8-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 16-моддасининг иккинчи қисми

округ сайлов комиссияларини ва референдум ўтказувчи округ комиссияларини тузади ҳамда уларнинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 15-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 12-моддаси; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 19-моддаси

сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилайди;

округ сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи округ комиссияларининг қарорларини, агар бу қарорлар сайлов ва референдум тўғрисидаги қонунларга зид бўлса, мустақил тарзда ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади

чет давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг кузатувчиларига сайлов ва референдумга мандатлар беради;

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 8-моддасининг тўртинчи қисми

сайловга ва референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, пул маблағларини сайлов комиссияларига ҳамда референдум ўтказувчи комиссияларга, шу жумладан сиёсий партияларнинг сайловларда иштирок этишини молиялаштириш учун тақсимлайди, бу маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди, сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайлов ҳамда референдумни моддий-техника жиҳатидан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади; (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

сиёсий партияларнинг кузатувчилари, матбуот, телевидение, радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатларнинг кузатувчиларига мўлжалланган мандат намунасини белгилайди; (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 5-моддасининг олтинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 6-моддасининг олтинчи қисми; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 8-моддасининг учинчи қисми

тақдим этилган ҳужжатлар асосида сиёсий партияларнинг сайловда қатнашишига ижозат бериш юзасидан қарор қабул қилади;

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 24-1-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 21-моддасининг иккинчи қисми

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади; (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 24-1-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 24-моддаси

Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича конференциясини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади; (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)

ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ ўн бешинчи-йигирма тў??изинчи хатбошилари ўн олтинчи-ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олади, рўйхатга олинган номзодларнинг рўйхатлари ва улар ҳақидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинишини уюштиради;

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 26-моддаси

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар сайловда иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари сайловига доир сайлов бюллетенларининг ва сайлов варақаларининг, референдумда овоз бериш бюллетенининг, сайловчилар ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхатларининг, имзо варақаларининг, сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг намуна ва шаклларини, овоз бериш қутиларининг ҳамда сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар муҳрларининг намуналарини, ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди; (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 27-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 35-моддаси; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 12-моддасининг саккизинчи қисми

сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар, сиёсий партиялар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларининг сайловга, референдумга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитади;

сайловнинг ва референдумнинг якунини чиқаради, Ўзбекистон Республикаси бўйича овоз беришнинг умумий натижаларини аниқлайди ҳамда овоз беришда иштирок этган сайловчилар ёки референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сони тўғрисидаги, ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони тўғрисидаги, референдумга қўйилган масалани ёқлаб ёки унга қарши берилган овозлар сони тўғрисидаги ахборотни матбуотда эълон қилади; (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда такрорий овоз бериш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ёки Сенати аъзоларининг такрорий сайлови ва бўшаб қолган ўринларга сайлови ўтказилишини ташкил этади;

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 37, 38-моддалари; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрири) 45-47, 57, 60, 61-моддалари

сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларини, Сенатининг аъзоларини рўйхатга олади, шунингдек уларнинг рўйхатини матбуотда эълон қилади;

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 48, 49, 62-моддалари

сайловдан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, Сенатининг биринчи мажлисини қонунда белгиланган тартибда чақиради;

Қаранг: Конституция 81-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 10-моддасининг учинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 10-моддасининг учинчи қисми

сайланган шахсга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўғрисида гувоҳнома топширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатига ва Сенатининг аъзосига тегишинча Қонунчилик палатаси депутатининг ҳамда Сенат аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишонини беради;

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 63-моддаси; ОМ Кенгашининг 2000 йил 18 апрелдаги 51-II-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатининг гувоҳномаси тўғрисида”ги Низом 2-бандининг биринчи хатбоши, “ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТИ” кўкрак нишони тўғрисидаги Низомнинг 1-банди

сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорлари ҳамда хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикасининг сайлов ва референдум тўғрисидаги қонунлари жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган тарзда бузилганлигига доир материалларни прокуратура органларига оширади;

Қаранг: ЖКнинг 146, 147-моддалари

ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ йигирма саккизинчи, йигирма тўққизинчи ва ўттизинчи хатбошилари йигирма саккизинчи-ўттиз тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)

бошқа мамлакатларнинг сайлов органлари, халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади, чет давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан учрашувлар ташкил этади, ҳамкорлик тўғрисида битимлар, меморандумлар тузади;

хорижий мамлакатлардаги сайловларни кузатишда, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг миссиялари таркибида кузатишда иштирок этади;

халқаро ташкилотларни, хорижий мамлакатларнинг сайлов органларини мамлакатимиздаги сайловларни кузатиш учун таклиф этади, ўз вакилларини кузатувчиларнинг миссиялари таркибига юборади;

сайлов ва референдумни ташкил этиш, ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг архивга топширилишини таъминлайди;

Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини тасдиқлайди;

Қаранг: Мазкур Қонуннинг 14-моддаси

жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни мустаҳкамлайди ва ривожлантиради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 14-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрири) 11-моддаси; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 18-моддаси

6-модда. Марказий сайлов комиссияси Раисининг ваколатлари

Марказий сайлов комиссиясининг Раиси:

Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади, комиссиянинг аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида иштирок этиш учун давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларининг, ташкилотларнинг вакилларини ва бошқа мансабдор шахсларни таклиф этади;

давлат органлари, халқаро ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан муносабатларда Марказий сайлов комиссияси номидан иш кўради;

ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонунига мувофиқ биринчи қисмнинг олтинчи-еттинчи хатбошилари қуйидаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов, шунингдек референдум якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига ахборот беради;

Марказий сайлов комиссиясининг қарорларини ва бошқа ҳужжатларини имзолайди; (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)

Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни тақсимлайди ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади; (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)

ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин

тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг биринчи мажлисини очади ҳамда Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси сайлангунга қадар унда раислик қилади;

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 10-моддасининг тўртинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 10-моддасининг тўртинчи қисми

ушбу Қонунда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Марказий сайлов комиссиясининг Раиси ўз ваколатларини бажаришининг имкони бўлмаган тақдирда, шунингдек Раис бўлмаганида, Раиснинг вазифалари Раис ўринбосарига ёки Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан комиссия аъзоларидан бирига юкланади.

7-модда. Марказий сайлов комиссиясининг мажлислари

Марказий сайлов комиссияси ишининг ташкилий кўриниши унинг мажлислари ҳисобланиб, улар заруратга қараб ўтказилади. Агар мажлисда комиссия аъзолари умумий миқдорининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, у ваколатли ҳисобланади.

Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари очиқ овоз бериш орқали, комиссия аъзолари умумий миқдорининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиниб қолган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси Раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

8-модда. Марказий сайлов комиссияси мажлисининг баённомаси

(ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида баённома юритилиб, у раислик қилувчи ва Марказий сайлов комиссиясининг котиби томонидан имзоланади. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари алоҳида фикр билдиришга ҳақли бўлиб, бу фикр ёзма шаклда баённомага илова қилинади.

9-модда. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари

Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, бу қарорлар Раис томонидан имзоланади ва матбуотда эълон қилиниши лозим.

10-модда. Марказий сайлов комиссияси қарорларининг мажбурийлиги

(ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар округ ва участка сайлов комиссиялари ҳамда референдумни ўтказиш комиссиялари учун, давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурийдир.

Қаранг: МЖтКнинг 51-3-моддаси

11-модда. Марказий сайлов комиссиясининг мурожаатларини кўриб чиқиш

(ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

Марказий сайлов комиссияси сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига, бошқа мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, улар масалани кўриб чиқишлари ва уч кун ичида жавоб беришлари шарт.

Қаранг: МЖтКнинг 51-3-моддаси

12-модда. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан шикоят бериш

Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят бериш мумкин. Шикоят тушган пайтдан эътиборан уч кун ичида, агар сайлов ёки референдумга олти кундан кам вақт қолган бўлса - дарҳол кўриб чиқилиши лозим.

Қаранг: ФПКнинг 272-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 18-моддаси

13-модда. Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти

Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятини таъминлаш учун унинг Котибияти тузилади.

Котибият ишига Марказий сайлов комиссиясининг котиби раҳбарлик қилади.

Котибиятнинг тузилиши, штатлари ва унинг иш тартибини Марказий сайлов комиссиясининг Раиси тасдиқлайди.

14-модда. Марказий сайлов комиссиясининг Регламенти

Марказий сайлов комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби унинг Регламентида белгиланади.

15-модда. Марказий сайлов комиссиясини молиявий таъминлаш

(ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

Марказий сайлов комиссиясини молиявий таъминлаш давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида алоҳида сатрда назарда тутилади.

Қаранг: БК 70-моддаси биринчи қисм 5-бандининг олтинчи хатбоши, 8-бандининг еттинчи хатбоши

16-модда. Марказий сайлов комиссиясининг муҳри

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

Қаранг: “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонун 4-моддаси биринчи қисми 5-бандининг тў??изинчи хатбоши

Марказий сайлов комиссияси юридик шахс ҳисобланади.

Қаранг: ФКнинг 39-моддаси

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов

 

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1998 й., 5-6-сон, 95-модда