Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 22.09.1994 й. 2015-XII-сон Қонунига мувофиқ тасдиқланган (01.04.1995 й.дан эътиборан амалга киритилган)
(Кўчирма)
V-1 БОБ. САЙЛОВ ВА РЕФЕРЕНДУМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ҲАМДА ЎТКАЗИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
(ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган боб)
51-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш
51-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик
51-4-модда. Номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш
51-5-модда. Сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш
51-6-модда. Номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида ёлғон маълумотларни тарқатиш
51-7-модда. Сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва сайлов ёки референдум ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш
51-8-модда. Сайловни ёки референдумни молиялаштириш тартибини бузиш
51-9-модда. Жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш
51-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов
комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум
ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш, худди шунингдек уларнинг ишига тўсиқларни юзага келтириш, -
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
51-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов
комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум
ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик, худди шунингдек уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ғайриҳуқуқий равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, -
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
51-4-модда. Номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг
ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш
Номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш, -
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
51-5-модда. Сайловолди ташвиқотини, референдумга
қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш
шартлари ва тартибини бузиш
Сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини номзод, ишончли вакил, сиёсий партия вакили, мансабдор шахс томонидан бузиш, -
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
51-6-модда. Номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида
ёлғон маълумотларни тарқатиш
Сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида номзод, сиёсий партия тўғрисида атайлаб ёлғон маълумотларни эълон қилиш ёки бошқа усуллар орқали тарқатиш, -
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
51-7-модда. Сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш
ва сайлов ёки референдум ўтказиш жараёнида ахборот
ҳамда ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиб
юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш
Биноларга, иншоотларга ёки бошқа жойларга жойлаштирилган ахборот, ташвиқот материалларини сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва сайлов ёки референдум ўтказиш жараёнида қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш, -
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
51-8-модда. Сайловни ёки референдумни
молиялаштириш тартибини бузиш
Сайловни ёки референдумни молиялаштириш тартибини бузиш, -
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
51-9-модда. Жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини,
сайлов ёки референдум натижалари тахминларини чоп
этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш
Жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини, шунингдек сайлов ёки референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш, -
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.