Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Ижро интизомини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари
Мамлакатда қабул қилинган қонунларнинг маҳаллий хокимият органлари томонидан сўзсиз ижро этилиши – фуқароларнинг қонун устиворлигига бўлган ишончини оширувчи омил саналади.
2013 йил 5 сентябрь куни Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси Фарғона бўлими мажлислар залида вилоят хокимлиги, табиатни мухофаза қилиш вилоят бўлими ва Ўзбекистон экологик харакати Фарғона бўлинмаси, ФЖШМҚМИ Фарғона худудий бўлинмаси томонидан “Ижро интизоми ва фуқаролар мурожаатлари тўғрисида” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда вилоят хокимлиги умумий бўлими мудири М.Ахунжанова, Ўзбекистон экологик харакати Фарғона вилоят бўлими вакиллари, табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Андижон, Наманган ва Фаргона вилояти бўлими вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни Ўзбекистон экологик ҳаракати вилоят бўлими раҳбари М.Маҳмудов очди.
Семинар давомида Табиатни муҳофаза қилиш вилоят бўлими вакили А.Мирзаев ва вилоят хокимлиги умумий бўлими мудири М.Ахунжанова 1999 йил 12 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлар тўғрисида» ги 12 сонли Қарорида кўрсатилган талаблар ҳақида тушунчалар бердилар. Бундан ташқари электрон хужжат тизимини амалга киритиш тўғрисида сўз юритдилар.
Тадбирда мутаҳассислар Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар мурожаатлар тўғрисила” қонунида белгилланган талабларини, ҳусусан фуқаролар мурожаатлари 15 кун ичида кўриб чиқилиши тўғрисида маълумот бердилар.
Тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, Фарғона вилоят телевидениtсида ёритилди.