Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Фуқаролар конституциявий билимларини ошириш масалалари
Давлатимиз, истиқлолнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизда янгилаш ва ислоҳ этиш, фуқароларимиз онгида янгича фикрлаш ва давлат бошқарувига жамоатчиликни кенг жалб этиш каби демократик руҳни шакллантириш, бир сўз билан таъкидлаганда мамлакатимизда чинакам ҳуқуқий ривожланган демократик давлат барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда. Ривожланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда эса, ҳар қандай давлатда конституция муҳим ўрин тутади. Чунки, конституция бу – фуқароларнинг хоҳиш иродасини, уларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек, бурчларини мамлакат фуқароларининг жамиятда қанчалик аҳамият касб этишини белгилаб берувчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Ҳар қандай мамлакат фуқароси ўзи яшаб турган мамлакат конституциясини мукаммал билмоғи зарурдир. Чунки конституция барча шаклдаги ҳуқуқий муаммоларнинг калитидир.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва давлат қурилиши соҳаларида амалга оширилган ислоҳатлар қаторида давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимини ислоҳ қилиш ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Бу жараён айниқса, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши муносабати билан янада фаоллашди, чунки Ўзбекистон Республика биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў−эътибори унинг конституцияси ҳисобланади... Асосий қонунимиз ҳалқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Бир сўз билан айтганда, Конституциямиз том маънода халқимиз тафаккури ва ижодининг махсулидир”[1].
Юртимизда бугинги кунда амалда ҳаракат этиб турган конституциямиз ҳар томонлама ҳалкаро меъёрларга жавоб бериши билан дунёдаги енг мукаммал конституциялардан бири ҳисобланади. Бунинг исботи сифатида конституциямизнинг иккинчи бобини келтиришимизнинг ўзи кифоядир, яъни халқ ҳокимиятчилиги деб номланган ушбу бобда Ўзбекистон ҳалқини, миллатидан қатий назар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этиши; жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари ҳалқ муҳокамасига тақдим этилиб, умумий овозга, яъни референдум орқали ечилиши каби қойидаларнинг белгиланиши дунёнинг барча давлатлари конституцияларида белгиланиб берилавермаганлигига эътибор қаратишимиз зарурдир. Шунингдек, ўз менталитетимиз асосида яратилган қойидалар ҳам конституциямиздан ўрин эгаллаши тақсимга лойиқдир. Масалан, Асосий қонунимизнинг 66-моддасида; “Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ота оналари ҳақида ғамхорлик қилишга мажбурдирлар”[2] деган қойиданинг белгиланиши миллий ўзлигимиз ифодасидир.
Давлатимизнинг Асосий қонунида жамоатчиликни давлат ишларини бошқаришга кенг жалб этиш мақсадида бир қатор моддалар белгиланган бўлиб, бу моддалар фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини мукаммал билишига ва ўз вакиллари, яъни депутатларнинг жамият олдидаги вазифаларини унутмаслигини эслатиб турувчи демократик қойида сифатида белгиланган. Масалан, 35-моддада “Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки ҳалқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.” – деган қойиданинг мустаҳкамланиши фуқароларимизнинг давлат ишларини бошқаришига кенг имкониятлар яратилганлигининг исботидир.
Ўзбекистон Республика биринчи Президенти И.А.Каримов ташаббускорлиги билан амалга оширилган парламент ислоҳотлари ҳам бугинги кунга келиб фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланишида, шунингдек, давлат ишларини бошқаришда ўзининг сезиларли таъсирини намоён этмоқда. Эндиликда юртимиз фуқаролари эски замондаги каби, депутатларни фақат номига, рақобатларсиз ва сиёсий партия манфаати учун сайлаш эмас, аксинча, сиёсий партиялар ва жамйкий депутатлар ҳалқ манфаати йўлида Ўзбекистон Республика биринчи Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, “ҳақиқий ҳалқ вакили ўзининг шахсий манфаатидан, эл−юрт, ҳалқ манфаатини устун қўя билиш қобилиятига эга бўлмоғи даркор”[3] − деганларидек, депутатларимиз сайлов округлари бўйича ўзидан бошқа бир неча номзодларни енгиб, ўзининг халқ манфаати йўлида тинмай меҳнат қила олишини кўрсата олган ҳолда сайланганидан кейин, албатта мамлакат фуқароларига ўз депутатлик ваколат муддати давомида хизмат қилиши шартдир. Мамлакатимиз минтақаларининг давлат бошқарувидаги таъсирини кучайтириш мақсадида ҳам миллий парламентимиз икки палатали этиб қайта шаклланди. Қонунчилик ҳокимияти бўлмиш Олий Мажлиснинг юқори палатаси, яъни, Сенатга Президент ваколатларининг ҳам маълум қисми берилди. Бу эса бугинги кунда вакиллик органларига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг белгисидир, зеро ҳуқуқий демократиянинг ҳам талаби шудир. “Аввалам бор, икки палатали парламентнинг шаклланиши демократиянинг кенгайишига, давлатимизда осойишталик сақланишига, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланишига қаратилган”, − деган фикрларида юридик фанлар доктори С.М.Одилҳўжаева мутлақо тўғри эди. Чунки икки палатали парламент шаройитида биз хоҳлаймизми, хоҳламаймизми, инсон ҳуқуқлари аввалгидан кенгроғ ва самаралироғ таъминланишига эришилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бешинчи бўлимининг “Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши” деб белгиланиши ва унда олий вакиллик органимизнинг шаклланиши, фаолият юритиш тартиби ҳақидаги қойидаларнинг мустаҳкамланиши, конституциямизни ўрганаётган фуқароларимизда, асосан ёшларимизда вакиллик органлари ҳақида тасаввурнинг ўйғонишига, шунингдек, нафақат тасаввур, балки депутатлардан фуқароларимиз томонидан асосий қонуннинг 35−моддасида белгиланган қойидаларнинг бажарилишининг таъминланишига эришилади. Бу эса юртимиз фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлиги ошганлигининг белгисидир.
Миллий истиқлол ғояси асосида ҳам олиб қараганимизда, бугинги кунда ёшларимизни ҳар томонлама билимли, кучли, яъни, комил инсон қилиб тарбиялашимиз давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Чунки фақат комил инсонларгина мамлакатни озод ва обод қила олиши мумкин. Ёшларимизни комилликка етаклашда эса Конституциямизни уларга ўргатиш ва ундаги ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек, бурчларини ҳам амалиётда кенг қуллай билишига ўргатишимиз зарурдир. Уларнинг амалиётда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлай олиши эса бугинги кунда ҳалқ вакилларининг, шунингдек, бошқада мансабдор шахсларнинг ҳам фуқаролар олдида ўз вазифаларини унутмаслигига олиб келади. Шу тариқа ёшларга конституцияни ўргатиш ва уни амалиётда кенг қуллай билиши вакиллик органларининг ҳам, хусусан депутатларнинг ўз вазифаларига жиддий ёндашишига олиб келади. Босқичма−босқичлик асосида таърифлайдиган бўлсак, ёшлар (фуқаролар), − Конституция (бошқада қонунлар), − уларнинг амалиётда қўлланиши (практика), − вакиллик органлари (ҳалқ вакиллари томонидан фуқаролар манфаатларининг бажарилиши), − фуқаролик жамиятининг шаклланиши (ҳуқуқий ривожланган демократик давлат).
Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз лозимки, ҳар қандай давлатда фуқаролар томонидан конституциянинг, қонунларнинг ўрганилиши ва уларнинг амалиётда кенг қўлланилиши, шунингдек, конституция ва қонунларнинг бажарилишида ҳалқ вакилларининг ёрдами, жамиятда адолатнинг ҳукум суришига олиб келади. Демакки, Конституциямиз − ҳаётимиз гаровидир!
Фирдавс Шамсиев,
Институтнинг катта мутахассиси