Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Халқчил сайлов тизими
Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши билан республика сайлов тизимининг ҳуқуқий асосини яратиш, мустаҳкамлаш бошланди ва сайлов Конституциявий институт мақомига эга бўлди. Конститутциянинг ХХIII боби “Сайлов тизими”га бағишланиб, унда жаҳон миқёсида ўзини оқлаб келаётган сайлов ҳуқуқининг умумий принциплари умумий, тўғри, тенг, яширин сайлов принциплари мустаҳкамланди ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳар қанақа чеклашга йўл қўйилмаслиги ўз аксини топиб, сайлов ўтказиш тартибининг қонун билан белгиланиши кўрсатиб қўйилди.
Иккинчидан, сайловларда сайловчиларнинг ҳақиқий иштирокини таъминлаш, сайловчилар онгини ўзгартириш, сайлов варақаларини тўлдиришда уларнинг масъулиятини кучайтириш зарур.
Сайловларда иштирок этиш бу мамлакат, давлат аҳамиятига молик жараён бўлиб, унда шу давлат сиёсий тизимининг қандай асосда шаклланиши хусусиятлари такомиллашиб оради.
Фуқарога сайлов варақаси топширилган вақтда унга жуда катта имконият берилади, унинг овоз бериш натижаси ҳокимият органларига кимнинг келишини ҳал қилади. Сайловчи номзодга овоз бераётган пайтда, шу шахсга ўз тақдирини, қолаверса, давлат такдирини топширади. Ана шу масъулиятни ҳис қилгандагина вакиллик органларига ҳам, давлат бошлиғи лавозимига ҳам муносиб шахслар сайланади. Ана шу нарса сайловчи фуқаронинг овоз бериши фақат унинг ҳуқуқигина эмас, масъулияти ҳам эканлигини доимо англаб туришини тақозо этади. Бунинг учун сайловчи кенг ахборотга, номзод ҳақида маълумотларга эга бўлиши керак. Тегишли маълумотларга эга фуқаролар сайловда иштирок этганда, сайлов, овоз бериш сифатли бўлади ва кўзланган мақсадга эришиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган сайлов тизимининг ҳуқуқий асоси, яъни, қонунлар демократик характерда бўлиб, ҳеч бир демократик мамлакатлакатнинг сайлов қонунларидан кам эмас ва жамият, давлатчилик тараққиёти, халқимиз онги, орзу-истакларига мос келади.
Сайлов ҳуқуқи бутун дунёда умумэътироф этилган энг муҳим ва конститутциявий сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлиб, у фуқароларга нафақат вакиллик органларини ташкил этиш, балки бундай органларга ўз вакилларини юбориш имкониятини ҳам беради. Фуқаролар томонидан уларнинг сайлов ҳуқуқларининг ҳеч қандай тўсиқсиз амалга оширилиши уларнинг давлат бошқарувида иштирокининг энг муҳим шаклларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг сайлов тизими 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, шунингдек, сайловлар тўғрисидаги қонунлар, жумладан, янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги, “Сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида” каби қонунлар билан тартибга солинади. Уларга биноан, Ўзбекистонда мажоритар сайлов тизими қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иккитадан ортиқ номзод қатнашган тақдирда, агар номзодларнинг ҳеч бири овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини ололмаган бўлса, сайловчиларнинг овозини энг кўп олган икки номзод иштирокида такрорий овоз бериш ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида турли сабаблар (номзоднинг ўлими, номзоднинг соғлиғи ҳолати сайловда иштирок этишни истисно этадиган даражада ёмонлашганлиги ёки Қонунда белгиланган бошқа сабабларга кўра унинг номзоди олинганлиги ва шунга ўхшаш сабаблар) натижасида биттагина номзод иштирок этган тақдирда, бу номзод, агар у овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини олган бўлса, сайланган деб ҳисобланади.
Сайлов, агар унда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 33 (ўттиз уч) фоизидан ками иштирок этган бўлса, ўтмаган деб топилади.
Такрорий овоз бериш кунини Марказий сайлов комиссияси сайлов ўтказилган кундан эътиборан бир ой ичида, лекин сайлов ўтказилган кундан камида ўн беш кун кейин ўтказиладиган қилиб тайинлайди. Такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақидаги хабар матбуотда эълон қилинади.
Такрорий овоз беришда унда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланади.
Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, шунингдек агар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида битта номзод иштирок этган бўлса ва у зарур миқдорда овоз тўплай олмаган бўлса, Марказий сайлов комиссияси такрорий сайлов тайинлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига такрорий сайлов ушбу Қонунда асосий сайловни ўтказиш учун белгиланган тартибда ҳамда ундаги шартларга риоя этилган ҳолда ўтказилади. Бунда Марказий сайлов комиссияси сайлов янги таркибдаги округ ва «участка сайлов комисиялари томонидан ўтказилиши зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Овоз бериш асосий сайловни ўтказиш учун тузилган аввалги сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг рўйхатлари бўйича ўтказилади.
Такрорий сайлов асосий сайлов ўтказилганидан кейин қирқ кун ичида ўтказилади.
Шу тариқа, Ўзбекистонда мажоритар сайлов тизими жорий қилинган бўлиб, бунда сиёсий партиялар сайловчилар кўпчилигини қўллаб-қувватлашига эришишга мажбурдирлар. Бу сайлов тизими жамиятга нима беради? Партиялар бунда эҳтиёт бўлиши, муҳим бўлган ўз сиёсатини улар билан оқилона келишиб олиб бориши, халқнинг қандайдир ижтимоий қатламларига ёки улар яшаётган минтақаларга эмас, балки барча тоифадаги кўпчилик сайловчиларга фаол хизмат қилиши керак. Мажоритар сайлов тизими партиялар йўлини фуқаролар билишига қаратилган йўналишни рағбатлантиради.
Шундай қилиб, Ўзбекистон сайлов тизимининг бир-бирига зид бўлмаган қуйидаги принциплар ва аниқ талаблар асосида қурилганлигига ишонч ҳосил қилса бўлади:
Биринчидан, Ўзбекистон сайлов тизими тўла Конститутцияга асосланади;
Иккинчидан, Ўзбекистонда сайловлар йўли билан шакллантириладиган давлатчилик ва давлат ҳокимияти бутунлай қонунийдир;
Учинчидан, Ўзбекистон сайлов тизими тартиботлари ва вазифалари қонуний бўлиб, улар ҳуқуқий жиҳатдан тўла таъминланган;
Ғолибжон Маҳаммаджанов,
Институтнинг Тошкент вилояти худудий
бўлинмаси етакчи мутахассиси
Мақола “Қибрай садоси” газетасининг 2016 йил 24 ноябрь 45-сонда чоп этилган