Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Сайлов участкаларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишда фуқаролар йиғинларининг ўрни ва аҳамияти
Маълумки, жорий йилнинг 9 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинди ва сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди.
Тасдиқланган асосий тадбирлар дастурига мувофиқ жорий йилнинг
20 октябрь кунига қадар сайловни ташкил этишда муҳим аҳамият касб этувчи участка сайлов комиссиялари шакллантирилди. Қонунга мувофиқ, Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ва тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Шунингдек, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг (2013 йил янги таҳрир) 11-моддасида шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига тақдим этиши белгилаб қўйилган. Бу эса, фуқаролик жамияти институти сифатида фуқаролар йиғинларининг мақомини ошириш билан биргаликда, участка сайлов комиссияларини шакллантиришда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш орқали сайловларни демокоратик тамойиллар асосида ўтишига замин яратади.
Мазкур қонун талабларига асосан жорий йилнинг 10-19 октябрь кунлари республикадаги барча туман ва шаҳарларда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг сессияларида фуқаролар йиғинлари томонидан тавсия этилган участка сайлов комиссиясининг аъзолари муҳокама этилди. Дастлаб, фуқаролар йиғинлари (вакиллар йиғилиши)да участка сайлов комиссияси аъзолигига сайлов қонунчилигини яхши англаб етган, бу борада таджрибага эга бўлган, бирон бир сиёсий партияга аъзо бўлмаган фаолларни муҳокама этиб фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) қарори билан маъқуллаб, халқ депутатлари кенгашларининг сессияларида муҳокама этиш учун тавсия этилди.
Хусусан, Сирдарё вилоятидаги мавжуд 263 та ФЎЎБОларидан 105 таси (11 та ШФЙ, 66 та ҚФЙ ва 28 та шаҳардаги МФЙлар) участка сайлов комиссияси аъзолигига номзод кўрсатиш ваколатига эга бўлган фуқаролар йиғинлари ҳисобланиб, уларнинг барчаси ушбу ваколатларидан тўлиқ фойдаландилар.
Натижада, вилоятда ташкил этилган 271 та сайлов участкаларидаги комиссия аъзолигига фуқаролар йиғинлари томонидан 2514 нафар номзодлар тавсия этилди. Ушбу номзодларнинг барчаси халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг сессияларида муҳокама этилиб, маъқулланди 8-Сирдарё сайлов округига тасдиқлаш учун тақдим этилди.
Участка сайлов комиссияси аъзолиги учун тавсия этилган номзодларнинг 464 нафари ёки 18,4 фоизи вилоятдаги фуқаролар йиғинларининг ходимлари ҳисобланадилар. Бу ҳам участка сайлов комиссиялари ишида бевосита фуқаролар йиғини ходимлари иштирокининг салмоғи аввалги сайловларга нисбатан ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйҳатини шакллантиришда ҳам фуқаролар йиғинларининг иштироки муҳим саналади. Чунки, фуқаролар йиғинлари томонидан ўз ҳудудидаги аҳолининг манзилли рўйҳати юритиб борилади. Айни вақтда барча фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги сайлов ёшидаги ва сайлов куни 18 ёшга тўладиган фуқароларнинг аниқ манзилли рўйҳатларини шакллантиришда участка сайлов комиссияларига яқиндан ёрдам бериб келмоқдалар.
Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ҳар бир ҳудудда ташкил этилган участка сайлов комиссияларининг фаолиятини самарали ташкил этишда фуқаролар йиғинлари ўз ваколат доираларида иштирок этишлари ҳам сайловларни янада уюшқоқлик билан ўтказишда, сайловчиларнинг фаол иштирок этишида муҳим роль ўйнайди. Чунки, маҳалла институти жамиятимиздаги энг халқчил, ўз фаолиятида тегишли ҳудуддаги аҳоли кайфиятини, хохиш иродасини ифода этадиган адолат маскани бўлиб шаклланган.
Нигора Нишонова,
Институтнинг етакчи мутахассиси.