Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Сайлов-2016. Ўзбекистон Халқ демократик партияси X қурултойи тўғрисида

2016 йил 14 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Х Қурултойи бўлиб ўтди. Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисида.
  2. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг Сайловолди дастури тўғрисида.
  3. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштироки муносабати билан партия маҳаллий ташкилотларининг ташкилий ва сиёсий вазифалари тўғрисида.
  4. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Уставига қўшимчалар киритиш тўғрисида.

Унда қурултой делегатлари, партия Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, партия фаоллари, экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Қурултойда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг VI пленумида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан кўрсатилган номзод ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Хотамжон Абдураҳмонович Кетмонов номзоди тасдиқланди.

Шунингдек, қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампаниясида Ўзбекистон ХДП ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Уставига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала юзасидан партия Уставига қонунчиликка мувофиқ тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

                                                                                                         Институт Ахборот хизмати