Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Тадбиркорлик субъектларига яратилаётган кенг шарт-шароитлар ва янги имкониятлар

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, бошқарувнинг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда ва бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.   

Жумладан, 2012 йил 18 июлдаги «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармони, 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  фармон ҳамда 2014 йил йил 15 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори  ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов томонидан белгиланган йўлнинг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаш борасида жорий йил 5 октябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони юртимизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имконият ва афзалликлар бугунги кун учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир.

          Мазкур қарор ва фармонлар мамлакатимизда ишбилармонликни янада такомиллаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш шарт-шароитларини тубдан яхшилаш, иқтисодиётнинг хусусий секторида аҳоли бандлигини ошириш ва янги иш ўринларини барпо этиш борасидаги ишларни жадаллаштиришда муҳим омилдир. Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида хўжалик юритувчи субъеклар  сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 31 %дан  бугунги кунда 56 %гача етди, иш билан банд аҳолининг 77 %  ушбу соҳада меҳнат қилмоқда.

Сўнгги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган. Тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш учун қулай шароит яратади ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилган ва ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишидан далолат беради.

Соҳани қўллаб-қувватлашга эътибор кучаяётгани бежиз эмас. Мазкур тармоқ нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда асосий бўғин, балки аҳоли бандлиги ва даромадлари манбаининг, фаровонликка эришишнинг муҳим омилига айланди. Зеро, тадбиркорларимиз ишлаб чиқараётган маҳсулотлар бозорларимиз тўкинлигини таъминлаш билан бирга, давлатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳам салмоқли улуш қўшмоқда.

Мазкур фармонда таъкидланганидек, энг аввало, хусусий мулкни хуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилган. Бу эса ушбу соҳада давлат сиёсати сифат жиҳатдан янги даражага кўтарилишидан далолат беради.

Тадбиркорлик субъектларига  имтиёз ва енгилликлар бериш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бу борада давлат органлари ходимларининг масъулиятини ошириш бўлиб  ва шу уч омил бугунги кун тадбиркорлари учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир.

Янги фармон билан эндиликда тадбиркорларнинг бу борадаги имкониятлари янада ортди. Чунки шу асосда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунлар ижроси устидан Парламент назоратини кучайтириш зарур ва шу мақсадда Олий Мажлис ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш мўлжалланмоқда. Қайд этиш керакки, бу тажриба бир қатор хорижий давлатларда ўзини оқлаган. Яъни, мазкур институт тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлашда, давлат тузилмалари билан муносабатларда уларнинг манфаатларини ифодалашда муҳим ўрин тутади.

Кенг қамровли фармон қоидаларини амалда рўёбга чиқариш алоҳида аҳамиятга эга масаладир. Шунинг учун тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, хусусий мулкчиликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш борасида Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган ва шундан келиб чиккан холда аниқ чора-тадбир амалга оширилади.

Шубҳасиз, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, ҳар томонлама қулай шароит яратишда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти олдида ҳам масъулиятли вазифалар турибди.

Хусусан, маъмурий ғовлар ва сунъий тўсиқларни бартараф,  коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, давлат ресурсларидан фойдаланишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун бир қатор амалий жараёнларда иштирок этиш зарурати юзага келади.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва кенг жамоатчилик  билан ҳамкорликда ушбу муҳим ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириш бўйича тарғибот ишларини изчил йўлга қўйилиши, унинг ижросида фаол қатнашиш талаб этилади.

Эрнест Саттаров,

Институт етакчи мутахассиси