Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним

Жаннатмакон юртимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрамини дилда қувонч ва катта шодиёналар билан кутиб олиш тараддудида турибмиз. Бу йилги мустақиллик тантаналари “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним шиори остида шахар ва туманларимизда юқори кайфият ва юксак тайёргарлик билан ўтказилаётганига барчамиз гувоҳ бўлаяпмиз. 

Дархақиқат, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган уй-жойлар, таълим ва тиббий муассасалари, спорт комплекслари, замонавий кархоналар, кенг ва равон йўллар, боғу хиёбонлар, шахар ва қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлигини, ёшларимиз онги ва тафаккурини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Ўтган йигирма беш йилнинг ҳар бир йили жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий ҳаётида, одамларнинг дунёқараши ва турмуш тарзида ўзига хос из қолдирди, шунингдек, Ўзбекистон учун сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт ва маънавият, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида ривожланиш ҳамда юксалиш, жаҳон ҳамжамиятидаги муносиб ўрнини янада мустаҳкамлаш даври бўлди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда, шу азиз юрт фуқаролари сифатида ҳар биримизнинг шахсий ҳаётимизда, оиламизда, маҳалламизда, меҳнат жамоамизда ёки илмий-ижодий фаолиятимизда юз берган ўзгаришлардан қувонмасликнинг иложи йўқ. Жумладан, куни кеча Рио-2016 олимпиадасида ғолиб бўлган ва юрт ифтиҳори айланган спортчиларимиз мустақиллик йилларида спорт соҳасига берилган эътиборнинг ширин мевасидир. Шу билан бир қаторда Президентимиз томонидан “Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун” олимпида ғолибларини “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан тақдирланиши бунинг яққол мисолидир.

  Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги олдидан “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилиниб унда фарғоналикларнинг ҳам иштироки барчамизни қалбимизда фаҳир ва ифтихор туйғусини уйғотади. Хусусан,  Сиддиқова Энахон Абдураҳимовна - “Ўзбекистон Республикаси халқ шоири”, Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли -“Ўзбекистон ифтихори”, Акрамов Адҳам Тошпўлатович-“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”, Эргашев Ҳакимжон Холматович -“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими”, Абдуллаев Акрамджон Анаркулович, Жўрабекова Одина Хуршидовна, Мадумаров Умиджон Усмонович, Нажмиддинова Шаҳноза Муродовна, Исаков Музаффар Тоштемирович, Холдаров Топиболди, Абдурахмонова Мархобохон Холиқжоновна, Умарова Хувайда, Афсаминов Иброхим Шерматович, Жураев Акрамжон Мирзахмедович, Маматкулов Равшан Уктамович , Муминова Мелихон Шокировна , Райимов Алижон Бахромович, Ўтанов Алишер Аҳмаджонович, Хашимов Гулом Улмасович, Зокирова Рўзахон Эсаналиевнанинг  эл-юрт ривожи, Ватан равнақи йўлидаги қўшган ҳиссалари бесамар кетмаганлигини исботидир.

       Азиз юртдошим Сизни Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Нигора Саидова

Институтнинг  Фарғона ҳудудий

бўлинмаси катта мутахассиси

Мақола “Фарғона тонги” газетасининг 2016 йил  31 август №24сонда чоп этилган.