Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг “ўзбек модели”га ҳамда кучли ижтимоий сиёсат принципларига асосланган ҳолда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилди.
1991 йил 20 ноябрдаёқ қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун ёшларнинг ижтимоий ҳамда маънавий камол топиши учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг қонуний асосини яратиб берди. Шунингдек, Оила кодекси, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунлар ёшлар тарбиясида, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатишда, иш билан таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий база вазифасини ўтамоқда.
Шундай бўлсада, ёшлар хоҳиш истакларидан келиб чиққан ҳолда мазкур норматив ҳуқуқий ҳужжатларга доимий равишда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, янги таҳрирда қабул қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, ёшларга оид муносабатларни тартибга солиш мақсадида, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни имзоланди.
Шуни таъкидлаш керакки, ушбу қонун лойиҳаси давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусан фуқаролик жамияти институтлари ҳамда бевосита ёшларнинг таклиф ва тавсиялари асосида ишлаб чиқилди. Қонун 12 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 24 август куни Сенат томонидан маъқулланган эди. Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб, яъни жорий йилнинг 15 сентябридан кучга кирди.
Қонуннинг айнан бугунги кунда қабул қилинишини, қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин:
Биринчидан, ёшлар сиёсати бўйича aмaлгa oширилган ишлaрни сaрҳисoб қилган ҳолда, улaрни ҳaққoний бaҳoлaш вa ислоҳoтлaр дaстуригa мaълум ўзгaртиришлaр киритиш билaн биргa, эртaнги кун тaлaблaридaн кeлиб чиққaн ҳoлдa мaмлaкaтимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидa ёшларнинг фаол иштирокини кучaйтириш, иккинчидан, мaмлaкaтимиз ёшларининг сиёсий-ҳуқуқий мaдaнияти вa ижтимoий oнг дaрaжaсини ошириш, жaмиятни дeмoкрaтлaштириш вa либeрaллaштириш жaрaёнлaрини жaдaл ривoжлaнтириш, ёш авлоднинг илм-фан, спорт соҳасида эришаётган ютуқлари бу соҳадаги ислоҳотларни янги, янaдa юқoри бoсқичгa кўтaриш, учинчидан, жaҳoн миқёсидa глoбaллaшув вa ахборот технологиялари тoбoрa кучaйиб бoрaётгaн бугунги зaмoндa дунёдa юз бeрaётгaн туб ўзгaришлaрни xoлисoнa вa тaнқидий бaҳoлaган ҳолда ёшлар сиёсатини амалга ошириш, тўртинчидан, ҳaр тoмoнлaмa чуқур ўйлaнгaн, aниқ мaқсaд вa устувoр йўнaлишлaрни ўз ичигa oлгaн ёшларга оид сиёсат вa уни aмaлгa oшириш стрaтeгиясигa эгa бўлгaн давлат пирoвaрд нaтижaдa мувaффaқиятгa эришишини ҳисобга олиш лозим.
Қонун 4 та боб, 33 моддадан иборат.
Қонунда ёшларга оид давлат сиёсати, ёшлар (ёш фуқаролар), ёш оила, ёш мутахассис ҳамда ёшлар тадбиркорлиги каби бир қаторда тушунчалар қўлланилган.
Хусусан, ёшларга оид давлат сиёсати деганда, давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратишни назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими назарда тутилади.
Бундан ташқари, қонунда ёш фуқаролар тушунчасига изоҳ берилган. Унга кўра, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар ёшлар ҳисобланади.
Қонуннинг энг муҳим янгиликларидан бири, унда ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг ваколатлари ҳамда соҳадаги иштироки белгилаб берилиши бўлди десак муболаға бўлмайди.
Жумладан, Қонуннинг 9-моддасига кўра ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасалар тизимига таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, маданият ва спорт ишлари бўйича органлар, меҳнат органлари, прокуратура органлари, ички ишлар органлари, адлия органлари, мудофаа ишлари бўйича органлар киритилган. Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда бошқа органлар ва муассасалар ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Булар қаторида қонунинг 14-моддасига биноан Прокуратура органларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатларининг белгилаб берилиши, муҳим ўзгаришлардан бири бўлди. Унга кўра, Прокуратура органлари:
ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади;
ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир фаолиятда иштирок этади;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкинлиги назарда тутилган.
Мазкур қонун ҳужжатида ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни давлат томонилан қўллаб-қувватлаш, ёшлар ижтимоий хизмати, ёшларга оид давлат сиёсатини молиявий жиҳатдан таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган.
Хулоса қилиб айтганда, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг изчил давоми бўлди дейиш мумкин.
Институт Ахборот хизмати