Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни кучга кирди

Аввал хабар қилинганидек, 2015 йилнинг 3-4 декабрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 4-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур мажлисда Олий Мажлиси Сенати аъзолари  “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини кўриб чиқишди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига кўра, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланса ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланса ҳамда қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда чоп этилса, ушбу қонун тўлақонли юридик кучга эга бўлади.

2015 йил 30 декабрь куни “Халқ сўзи” газетасининг навбатдаги 251(6404) - сонида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни чоп этилди.

Ушбу қонунга мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунларига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунда сайловолди ташқивотини олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари аниқ белгиланган ҳамда муддатидан олдин овоз бериш ва сайлов натижаларини ўрнатиш тартиби аниқ белгиланган.

 “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлови тўғрисида”ги қонунда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган кузатувчиларга Марказий сайлов комиссияси томонидан мандат берилиши билан мустаҳкамланди.

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунда Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов комиссиялари фаолиятларини услубий таъминлаш масалалари аниқ белгиланган.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунда  Марказий сайлов комиссияси қарорларининг қабул қилиниш ва чоп этилиш механизми батафсил ёзиб қўйилган.

Қайд этиш лозимки, юқоридаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг мамлакатимизда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш тажрибаси билан боғлиқ кенг қамровли чуқур ўрганишдаги таклиф ва тавсиялари асосида киритилди.

 

Институт Ахборот хизмати