Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Институт ходими Б.Шамсутдинов “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди
“Туркистон” саройида 2015 йилнинг 4 декабрь куни “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Институтнинг “Демократик ислоҳотларни амалга ошириш фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшларнинг роли ва ўрни” лойиҳа раҳбари Бунёдбек Шамсутдинов ҳам ушбу юксак эътирофга сазовор бўлди.
Унинг ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашга, “оммавий маданият” ғояларининг ёшлар онгига салбий таъсири ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга ошириш ҳолати юзасидан тайёрлаган бир қатор таҳлилий ҳужжатлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялари юқори баҳоланиб, бу борадаги самарали фаолияти мазкур мукофотга лойиқ топилди.
Маълумки, Президентимиз Ислом Каримовнинг 2003 йил 4 августдаги Фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб намуна кўрсатаётган ёшлар тақдирланади.
2003 йилдан ҳозирга қадар ушбу мукофот билан 400дан ортиқ ёшлар тақдирланган.
Институт жамоаси номидан Бунёдбек Шамсутдиновни ушбу ютуқ билан чин қалбдан табриклаймиз ва келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.
Институт Ахборот хизмати