Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

“Ёшлар” телеканалида “Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлайлик!” мавзусидаги “Нуқтаи назар” кўрсатуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 июль куни “Ёшлар” телеканалида “Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлайлик!” мавзусига бағишланган “Нуқтаи назар” кўрсатуви намойиш этилди. Кўрсатув Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканали билан ҳамкорликда тасвирга олинди.

Кўрсатувдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда ёшлар орасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни турли маънавий таҳдидлардан, миллий менталитетимизга ёт ғоялардан, “оммавий маданият”нинг салбий таъсирларидан ҳимоя қилишдан иборат.  

Кўрсатувда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Марказий аппарати ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳодимлари, “Камолот” ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, Ички ишлар идоралари ва Маънавият тарғибот маркази вакиллари ҳамда мавзуга оид мутахассис ва экспертлар иштирок этдилар.   

Тасвирга олиш жараёнида кўрсатув иштирокчилари ёшларга бунёдкор ғоялар ва бузғунчи ғоялар, бугунги кунда кенг тарқалаётган “оммавий маданият”нинг нафақат ёшлар онгига, тарбиясига, балки жамиятимизнинг маънавий ҳаётига салбий таъсир этишига қарши курашда оила, маҳалла ва жамоат ташкилотларининг ўрни ҳақида тушунча бердилар.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашда Институт томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, Институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида ушбу мавзу доирасида ҳудудий телеканаллар билан ҳамкорликда туркум кўрсатувлар тасвирга олиниб, эфирга узатилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий ва Фарғона вилоятларида тасвирга олинган кўрсатувлар сифатли ташкил этилгани, унда ёшларнинг фаол иштироки таъминлангани, фикр ва мулоҳазаларнинг долзарблиги билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради.  

 

Институт Ахборот хизмати