Фотогалерея
Наши публикации
Национальные партнёры
Международные партнёры
Интернет опрос посетителей сайта
Тадбиркор равнақи асоси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармон мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорларнинг хусусий мулкини хуқуқий ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун етарлича қулай шарт-шароитлар яратиш ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республикада инвестициявий окимни кучайтиришга йўналтирилган ва ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишига замин яратди.
Фармоннинг асл мақсади кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмасликдан иборатдир.
Малакатимизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов мустақилликни мустаҳкамлаш ва халқ фаровонлигни юксалтириш учун иктисодиётни сиёсатдан устувор вазифа килиб белгилаб берди ва шу йўналишда тизимли ислоҳатларни амалга оширди. Бунинг натижасида тадбиркор мулк эгасига айланди.Тадбиркорни ҳимоялашда ҳуқуқий база шаклланди.
Қабул килинган мазкур фармон 25 йилда тадрижий ривожланишдаги ютуқ ва камчиликларимизни таҳлил килиш, вақт нуқтаи назардан давр талабларига жавоб бермайдиган вазиятларни бартараф этишга хизмат қилиши муқаррар.
Ҳеч сир эмас тадбиркор ўз ишини ташкиллашни, маҳсулот тайёрлашни, бозорга олиб чикиб сотиш каби жараёнларни бемалол кила олади. Аммо уни ҳуқуқий саводхонлиги, сиёсий етуклиги масалаларида унга кўмакдош керак бўлади. Ҳудди шу нозик масала қабул қилинган фармонда ўз аксини тўлиқ топган. Фармон моҳият мазмунини ҳар бир тадбиркор чуқур англаши ва уни ўз фаолиятида жорий этиш технологияларини эгаллаши зарур.
Тадбиркорларни ўз вақтида хабардорлигини оширишда билим ва малакасини оширишда унга асосий кўмакчи ОАВ соҳалари вакиллари, улар томонидан ёзилган маколалар, тавсиялар, методик қўлланмалар ва семинар- тренинглар асқотади.
Келгусида тадбиркорликни либераллаштиришга доир қабул қилиниши режалаштирилган қонунларни энг аввало тадбиркорларнинг ўзлари мукаммал ўрганиб чиқиши керак. Зарур ҳолатда шахсий таклифларини беришлари муҳим роль ўйнайди. Айниқса, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида", Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида", "Давлат харидлари тўғрисида" ва "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонунларни қабул қилиниши ўз ўзидан жамиятимизда тадбиркорликни ривожлантиришдаги сунъий тўсиқларни олиб ташлашга асос бўлади.
2017 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатимизда тадбиркорликни умуман янги муҳити шаклланади ва шу йўналишда мақсадли ишлар амалга оширилади.
Бу жараёнда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар ўз электоратидаги тадбиркорларни ҳимоя килиш, уларга кўмак бериш, давлат дастурларини амалга оширишда парламент назорати, жамоатчилик назорати ва асосий восита сифатида депутатлик назоратини кучайтириши зарур. Чунки ҳали тадбиркорда ички қўрқув мавжуд. Тадбиркорни ўзига бўлган ишончини кучайтириш учун у ишонган ва таянган ташкилотлар, айниқса уларнинг раҳбарлари мавжуд соҳани ривожлантиришга ўз масъуллиги билан ўрнак бўлишлари керак.
Тадбиркор асосан моддий бойлик яратувчи субъектдир, унинг маҳсулоти эса объект ҳисобланиб, шу объектни ҳимоялашда давлатнинг барча ҳуқуқ тарғибот органлари ва нодавлат ташкилотлар иштирок этадилар. Маҳсулотнинг харидоргирлиги тадбиркорни бойитади ва ўз ўзидан мамлакатни иктисодий ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Маҳсулот сифати ҳам қонун ҳимоясида бўлиши шарт.Тадбиркор маҳсулотни етиштириш учун ўз маблағини ва давлат томонидан берилган кредитни, ердан, сувдан ва техникадан фойдаланиши мумкин, пировард натижа барча сарф-харажатларни қоплаши ва албатта фойда келтириши керак. Етиштирилган маҳсулотни талон-тарож қилишига йўл қўймасликда албатта қабул қилинган қонунларга таяниш керак. Бундан ташқари тадбиркорни маҳсулотини суғуртаси муҳимдир. Ўзбекистон шароитида ҳосил энг аввало сувга ва табиатга боғлик.Табиий офатлар бўлиб туришини инобатга олинса тадбиркор синмайди ва йилдан йилга ривожланиши мумкин. Кўп ҳолларда совуқ уриб кетиши, айни иссик кунларда сув етишмай қолиши кўпинча тадбиркорни қийнаб қўймоқда.
Янги Фармон бу каби салбий окибатларга чек қўйади ва тадбиркорлар ишонч билан тадбиркорлигини давом эттиришига туртки бўлади. Фармоннинг амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, тадбиркорликни ҳимоялаш, сунъий тўсиқларга чек қўйиш ва қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолини турмуш тарзини яхшилашда фукаролик жамияти институтларининг ролини янада оширишига замин яратади.
Набижон Темиров,
Институтнинг Фарғона ҳудудий бўлинмаси
раҳбари ўринбосари.
Мақола “Марғилон ҳақиқати” газетасининг 2016й., 19 октябрь №41-42 сонда чоп этилган