Фотогалерея
Наши публикации
Национальные партнёры
Международные партнёры
Интернет опрос посетителей сайта
Маҳалла – кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш маркази сифатида
Ўзбекистоннинг минг йиллик тарихида ноёб “махалла” институти алоҳида ўрин эгаллабгина қолмай, у ўзбек халқининг қадриятлари, анъана ва миллилигининг ўзига хос тимсоли ҳамдир. Маҳалла – бу кичик оила, у кўп асрлар давомида инсоннинг ҳаётий турмуш муносабатлари муҳитининг ташкилотчиси, шахс ва давлат ўртасидаги воситачи сифатида ўзининг аслиятини сақлаган ҳолда жамият билан ҳамнафас ривожланиб келмоқда.
Мустақилликнинг илк кунларидан Ўзбекистон кенг кўламли ўта муҳим масалаларни ҳал этиш давомида ўзининг умумжаҳон эътирофига сазовор бўлган демократик жамият қуришнинг ижтимоий йўналтирилган “ўзбек модели”ни ишлаб чиқди. Ўзбекистонда олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳуқуқий демократик давлат барпо этишдир. Демонополизация, хусусий мулк ва ерга оид ислоҳотларни, сиёсий чора-тадбирлари уйғунлашган барқарорлаштирувчи иқтисодий дастурларни, ҳамда демократик ислоҳотлар олиб борилиши билан мамлакатнинг иқтисодий ривожи йўлида қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
“Маҳалла” институтини қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги нуфузини ошириш ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб келди. Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик каби мақсадли иқтисодий соҳалар, фуқаролар турмуш шароити ва мамлакат иқтисодиётининг ўсиши омили ҳисобланиб, мазкур институт мисолида биз “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг босқичма-босқич амалга оширилаётганининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Шуни эътироф этиш лозимки, ҳозирги кунда фуқаролар йиғинлари ижтимоий-иқтисодий характерга эга, аввал маҳаллий ҳокимият органлари зиммасига кирган 30 дан ортиқ масалалар, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш орқали аҳоли айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш каби муҳим вазифаларни бажариб келмоқда.
Маҳалла фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида олиб борилган изчил чора-тадбирлар, маҳаллани жамиятнинг узвий қисми сифатида шаклланиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясида (105-мод.) белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти давомида фуқаролар йиғинларининг давлатдаги демократик ислоҳотларнинг амалга оширишдаги улушини ортишига хизмат қилувчи 50 дан ортиқ муҳим норматив ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти томонидан ишлаб чиқилган мамлакатимизда дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш Кoнцeпцияси “маҳалла” институтини янада ривожлантиришнинг янги босқичга олиб чиқди. Ушбу дастурий ҳужжатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштирувчи вазифалар қўйилган. Хусусан, концепцияда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш борасида “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда
(2013 й.) қабул қилинди. Унга кўра, маҳалланинг ташкилий асослари такомиллашиб, унинг вазифалар кўлами кегайиши ФЎЎБО давлат органлари билан яқиндан ҳамкорлигини таъминлайди.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2013 й.) Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ҳам айнан ўзини ўзи бошқарши органларининг маҳаллани тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган.
Ушбу қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ўзини ўзи бошқариш органларига тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий бизнесни ва ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва бу масалаларни маҳаллий даражада ҳал этишга қаратилган маслаҳат марказлар тузиш ваколатини берди.
Мазкур маслаҳат марказларда фуқаролар ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам ва кредит олиш бўйича маслаҳатлар олишлари мумкин. Бундан ташқари, маслаҳат марказлари кичик оилавий тадбиркорликни ва касаначиликни ташкил этишда, томорқадаги ерлардан унумли фойдаланишда кўмаклашиши натижасида ушбу марказларга маҳалла даражасида ёшларни бандлигини таъминлашнинг мақбул ечимини амалга ошириш имконини беради.
Жумладан, 2016 йилнинг биринчи ярмида маслаҳат марказлари томонидан олиб борилган 124 га яқин тушунтириш тадбирлари оқибатида 42 766 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларини ташкил этилишига кўмаклашилди ва 313 686 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳар ойда фуқаролар йиғинларидаги бўш иш ўринлари рўйхатини янгиланиши ҳам аҳамиятлидир[1].
Шу ўринда яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш имкони берувчи Фармонини таъкидлаш лозим.
Мазкур Фармон шунингдек, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда қўлланилиши ва бозор муносабатларини кучайтириш ҳамда иқтисодни демонополизация қилиш имконини беради. Ёш энди иш бошлаётган тадбиркорларга – ўз бизнесини мустаҳкамлаш ва келажакда янада кўпроқ масъулият ва куч-ғайрат билан фаолиятини ривожлантиришга туртки беради.
Бундан ташқари, 2017 йил январь ойидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши, тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир чора-тадбирлар маслаҳат марказлар фаолияти ва аҳоли фаровонлиги ошишини таъминлайди.
Нигора Нишонова,
Институтнинг етакчи мутахассиси