От сильного государства к сильному гражданскому обществу

Фотогалерея

Национальные партнёры

Международные партнёры

Париж шаҳрида ўтказилган ўзбек-франция “давра суҳбати” ҳақида

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил Институти бир қатор ходимларининг хизмат сафари доирасида 2016 йил 4 март куни Париж шаҳрида (Франция) франциялик экспертлар жамоатчилиги вакиллари иштирокида “Фуқаролик жамияти шаклланишининг долзарб масалалари: Ўзбекистон ва Франция тажрибаси” мавзусида ўзбек-франция “давра суҳбати” бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув давомида фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва механизмларини ривожлантириш, давлат ва жамоат бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш каби масалаларда тажриба алмашилди.

“Давра суҳбати” доирасида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

- Ўзбекистон ва Францияда фуқаролик жамияти ривожланишининг қонуний асослари, ҳолати ва умумий тенденциялари;

- жамоатчилик назоратини ўрнатишда фуқаролик институтларининг роли ва аҳамиятини оширишнинг долзарб масалалари;

- таълим, аҳолининг бандлиги, ҳудудлар инфраструктурасининг ривожланиши соҳаларидаги дастурларни амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари ижтимоий шериклигини ривожлантиришнинг самарали механизмлари.

 

Институт Ахборот хизмати