Фотогалерея
Наши публикации
Национальные партнёры
Международные партнёры
Интернет опрос посетителей сайта
Аҳолининг фуқаролик фаоллигини оширишда Германия тажрибаси
2015 йил 24 март куни Халқаро бизнес марказида Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, ҳамда Фридрих Эберт номидаги фонд (Германия) ҳамкорлигида: “Аҳолининг фуқаролик фаоллигини оширишда жамоат ташкилотларининг роли” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тажриба алмашиш, ривожланган демократик мамлакатларда фуқаролик жамияти институтлари шаклланишининг замонавий андозаларини ўрганиш, уларнинг аҳолини ҳуқуқий, сиёсий маданияти ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишдаги роли ва ўрнини муҳокама қилишга бағишланди.
Тадбирда мамлакатимизнинг таълим муассасалари ва фуқаролик институтлари мутахассислари, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аъзолари ҳамда халқаро экспертлар, хусусан, Берлин ижтимоий тадқиқотлар илмий марказ тадқиқотчиси - доктор Экхард Приллер, Фридрих Эберт номидаги фонднинг (Германия) Ўзбекистондаги вакили Пэр Тешендорф иштирок этди.
Семинар иштирокчилари фуқаролик жамияти шаклланиши, ушбу соҳада қонунчилигидаги мавжуд асосий қоидалар, аҳолининг ҳуқуқий маъданияти, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва иштироки каби долзарб масалаларни муҳокама қилишди.
Бўлиб ўтган семинар фуқаролик жамияти шаклланиши, аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти ва фуқаролик фаоллигини ошириш соҳасида тажриба алмашиш, Ўзбекистон ва Германия ННТлари ўртасида конструктив суҳбатни шакллантириш, уларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлашга янада кенг имкониятлар очди.
Таъкидлаш лозимки, бўлиб ўтган семинар Институтнинг Берлин ижтимоий тадқиқотлар илмий марказ тадқиқотчиси - доктор Экхард Приллер иштирокидаги иккинчи тадбири ҳисобланади. 2014 йил 19 декабр куни Институт томонидан унинг иштирокида “Аҳолининг фуқаролик фаоллигини ошириш соҳасида Германия тажрибаси: ҳолати ва истиқболлари” мавзусида семинар ўзказилган.
Институт Ахборот хизмати