Фотогалерея
Наши публикации
Национальные партнёры
Международные партнёры
Интернет опрос посетителей сайта
Давлат органлари фаолиятида интерактив хизматлар кўрсатишга оид қонун ҳужжатлари моҳияти тушунтирилди
Наманган вилояти Касаба уюшмалари мажлислар залида Ўзбекистон Адвокатлар палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Давлат органлари фаолиятида интерактив хизматлар кўрсатишга оид қонун ҳужжатлари моҳияти: интерактив хизматлардан фойдаланиш кўникмалари” мавзусида “давра суҳбати” ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Адвокатлар палатасининг “Аҳолининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган кенг тарғибот ишларини олиб бориш” мавзусидаги Давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ташкил этилди.
“Давра суҳбати”да Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси, вилоят солиқ бошқармаси, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда давлат органлари фаолиятида интерактив хизматлар кўрсатишга оид қонун ҳужжатлари моҳияти, интерактив хизматлардан фойдаланиш кўникмалари, 2015 йил 9 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 188-ли қарори юзасидан маълумотлар берилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан ушбу Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларининг тобора ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши, бу эса давлат органлари фаолиятининг самарадорлиги ошишига, интерфаол электрон давлат хизматларининг сифати ортиши ва имкониятларнинг кенгайишига, шунингдек, турли маъмурий жараёнларнинг камайишига, вақт ва ҳаражатларнинг қисқаришига олиб келишини таъкидладилар.
Тадбирни ўтказиш жараёнида юқоридаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, Ягона порталдан фойдаланиш тартиби бўйича савол-жавоблар қилинди.
Институт Ахборот хизмати