От сильного государства к сильному гражданскому обществу

Фотогалерея

Национальные партнёры

Международные партнёры

Институт масъул ходимларининг Франция давлатига хизмат сафари

Жорий йилнинг 2-9 март кунлари давомида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил Институти бир қатор ходимларининг Францияга хизмат сафари бўлиб ўтмоқда

Мазкур сафардан мақсад –Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни Франция жамоатчилигига тўлиқ ва объектив тарзда етказиш, фуқаролик жамияти шаклланиши масалаларида тажриба алмашиш, шу билан бирга Франциянинг илмий-тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш.

Институт масъулларининг хизмат сафари дастури доирасида Франциянинг бир қатор ташкилотлари, жумладан, Ташқи ишлар вазирлигининг фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик қилиш Бошқармаси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг уюшма ва жамғармалар билан ишлаш Департаменти, Франциянинг демократия ва маҳаллий бошқаруви Тадқиқот маркази,  Европа ҳавфсизлиги ва истиқболлари Институти, Сиёсий инновациялар Фонди каби яна бир қатор фуқаролик жамияти масалалари билан шуғулланувчи  давлат ва нодавлат ташкилотларида учрашувлар белгиланган.

 

Институт Ахборот хизмати