Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб қувватлаш тўғрисида»ги Фармони 08.07.2014 й. ПФ-4631-сон

Фуқаролар йиғинлари, махаллалар раислари ва котибларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини, масъулиятларини янада ошириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида:

1. Фуқаролар йиғинлари, маҳаллалар раислари ва котибларининг маошлари иш ҳақи тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўича 1998 йилнинг 1 майидан бошлаб иловага мувофиқ икки разрядга оширилсин. Маошларни тўлаш билан боғлик бўлган харажатлар туман ва шаҳарлар бюджетлари ҳисобидан қоплансин.

2. Катта ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида алоҳида обрў эътиборга эга бўлган кишиларни ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш мақсадида 1998 йилнинг 1 майидан бошлаб фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг нафақадаги раисларига нафақалар тўла миқдорда тўлансин. Нафақаларни тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар пенсия жамғармаси ҳисобидан қоплансин.

3. Мазкур масалаларнинг амалга оширилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Молия, Меҳнат ва Ижтимоий таъминот вазирликлари зиммасига юклатилсин.

4. Фуқаролар йиғинлари ва махаллалар Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган ваколатларини амалга оширишлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар хокимликлари;

- 1998 йилнинг охиригача фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, уларга амалий ёрдам бериш тадбирларини жорий этсинлар;

- маҳаллалар ва фуқаролар йиғинлари самарали фаолият кўрсатишлари учун етарли шарт-шароит яратиб бериб, уланинг асосий фаолиятини аҳолини ижтимоий-сиёсий ҳаётга кенг жалб этишни таъминлашга, маиший-хўжалик, маданий-маърифий масалаларни хал қилишга йўналтирсинлар;

- жойлардаги жамоат ташкилотларининг иш фаолиятларини маҳаллалар билан узвий боғланган ҳолда олиб боришни ташкил қилсинлар.

Юқоридаги вазифаларни амалга оширишда шахсан ҳокимликларнинг масъул эканликлари таъкидлансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов