Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

«Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонун (қабул қилинган 05.05.1994 й. N 1051-XII)

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳуқуқ фуқароларнинг референдумларда, Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловида қатнашиши орқали амалга оширилади.

Қаранг: Конституция*нинг 9, 32, 117-моддалари; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири), "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири); "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун, "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун; “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонун (Янги таҳрири)

2-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг Конституция, ушбу Қонун ва бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган сайлов ҳуқуқлари давлат муҳофазасидадир.

Қаранг: ЖКнинг 146, 147-моддалари

3-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.

Қаранг: Конституция 18-моддасининг биринчи қисми, 90-моддасининг иккинчи қисми, 117-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 5-моддасининг учинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 3-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 1-моддасининг иккинчи қисми, 2-моддасининг иккинчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 3-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонун 2-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Қаранг: Конституция 117-моддасининг биринчи қисми

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир фуқаро-сайловчи бир овозга эгадир.

Қаранг: Конституция 117-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 5-моддасининг учинчи қисми, 6-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 2-моддасининг биринчи қисми, 3-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 2-моддасининг биринчи қисми, 3-моддасининг учинчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 2-моддасининг биринчи қисми; 3-моддасининг биринчи қисми; “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонун (Янги таҳрири) 3-моддасининг иккинчи қисми

ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунига мувофиқ 4-модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган ҳамда бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланиш ҳуқуқига эга.

Қаранг: Конституция 90-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 1-моддасининг иккинчи қисми

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Қаранг: Конституция 77-моддасининг тўртинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 6-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 2-моддасининг иккинчи қисми

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Қаранг: Конституция 77-моддасининг тўртинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 6-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 53-моддаси

Сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик органларига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Қаранг: "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 2-моддасининг биринчи қисми

5-модда. Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди, сайлов тўғрисидаги қонунларда белгилаб қўйилган талаблар бундан мустаснодир.

Қаранг: Конституция 117-моддасининг тўртинчи қисми; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 6-моддасининг учинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 2-моддасининг учинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 2-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 2-моддасининг иккинчи қисми; “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонун (Янги таҳрири) 3-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари

6-модда. Сайловчилар қаерда бўлишларидан қатъи назар, уларга референдумларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловларида бевосита қатнашиш ҳуқуқи кафолатланади.

Қаранг: мазкур Қонуннинг 19-моддаси; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 16-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 35-моддасининг бешинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 8-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 8-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари

7-модда. Сайловчилар ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар. Участка сайлов комиссиялари овоз беришни махсус ажратилган биноларда ташкил этиб, фуқароларга хоҳиш-иродани эркин ва яширин равишда билдириш имкониятини яратадилар.

Сайловчиларнинг хоҳиш-ирода билдиришларини назорат этишга йўл қўйилмайди.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 5-моддасининг биринчи, олтинчи қисмлари; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 5-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 3-моддасининг иккинчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддаси

8-модда. Сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўланадиган, тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 26-моддасининг биринчи, учинчи қисмлари; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 32-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 29-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари

9-модда. Сайловчиларга участка сайлов комиссиясининг биносида сайловчилар рўйхати билан олдиндан танишиб чиқиш имконияти таъминланади.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 27-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 33-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 23-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддаси

10-модда. Сайловчи сайловчилар рўйхатидаги хато ва ноаниқликлар тўғрисида сайлов комиссиясига арз қилиш ҳуқуқига эга. Участка сайлов комиссияси йигирма тўрт соат ичида бундай аризани кўриб чиқиши ҳамда ёки хатони тузатиши, ёки аризачига унинг аризаси асосли тарзда рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани бериши шарт.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 28-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 34-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 23-моддасининг учинчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддаси

11-модда. Бирон-бир сабабга кўра сайловчилар рўйхатига вақтида кирмай қолган сайловчи унинг шахси, фуқаролиги ва турар жойини тасдиқловчи ҳужжатга асосан участка сайлов комиссияси томонидан рўйхатга киритилади.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 34-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 40-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 31-моддасининг еттинчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 37-моддасининг иккинчи қисми

12-модда. Сайловчилар умумхалқ овозга қўйилган қарорларни, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни ёки ҳокимиятнинг вакиллик органларига кўрсатилган номзодларни ёқлаб ёки уларга қарши ташвиқот юритиш ҳуқуқига эгадирлар.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 10-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 27-моддаси, 27-1-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбоши, иккинчи қисми, учинчи қисмининг биринчи-учиничи хатбошлари; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддаси, 25-1-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбоши, иккинчи қисми, учинчи қисмининг биринчи-учиничи хатбошлари

Сайловчиларга ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқи кафолатланади.

Қаранг: Конституциянинг 33-моддаси

13-модда. Давлат ҳокимияти органлари сайловолди учрашувлари ўтказиш учун сайловчиларга жиҳозланган бинолар, зарур маълумот ва ахборот материаллари бериб туришлари шарт. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ва жой сайловчиларга барвақт хабар қилинади.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 27-4-моддасининг учинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 28-моддасининг учинчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 25-4-моддасининг учинчи қисми

14-модда. Бутун сайлов компанияси кенг ошкоралик асосида тузилади. Ҳар бир сайловчи сайлов давомида сайлов округлари ва участкаларини тузишга, сайлов комиссияларининг таркиби, комиссиялар жойлашган манзил ва иш вақтига, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунларига доир ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Тегишли сайлов комиссияларининг сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссияларининг таркиби тўғрисидаги, шунингдек депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги қарорлари матбуотда эълон қилинади.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 7-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 6-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 5-моддасининг иккинчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 6-моддасининг иккинчи қисми

15-модда. Сайловчилар сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва айрим номзодларнинг келгуси фаолият дастури билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.

16-модда. Сайлов ҳуқуқига эга, бирон-бир сиёсий партиянинг аъзоси бўлмаган, депутатликка номзод ёки унинг ишончли вакили этиб кўрсатилмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлов комиссияларининг аъзоси бўлишлари мумкин.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 23-моддасининг бешинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 16-моддасининг бешинчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 16-моддасининг олтинчи қисми

17-модда. Овоз бериш куни сайловчиларга бузиб қўйилган сайлов бюллетенини янгиси билан алмаштириб олиш ҳуқуқи кафолатланади. Сайлов бюллетенини алмаштириб беришни тегишли участка сайлов комиссияси амалга оширади.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 35-моддасининг тўртинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 41-моддасининг бешинчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 38-моддасининг тўртинчи қисми

18-модда. Сайлов куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар олдинроқ овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар.

Тегишли участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг талабига кўра белгиланган шаклда бўлган, депутатликка номзодлар тўғрисида тегишли маълумотлар қайд этилган сайлов варақаларини беради. Сайловчилар тўлдирилган сайлов варақасини ёпиқ конвертда участка сайлов комиссияси аъзоларидан бирида қолдиришлари мумкин.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 41-моддасининг бешинчи-тўққизинчи қисмлари; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 31-моддасининг бешинчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 38-моддасининг бешинчи-тўққизинчи қисмлари

19-модда. Саломатлигининг ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмайдиган сайловчилар участка сайлов комиссиясига тегишли илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга, бу комиссия овоз беришни ана шу сайловчилар турган жойда ташкил этиши шарт.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 35-моддасининг олтинчи, еттинчи қисмлари; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 41-моддасининг ўн биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 31-моддасининг олтинчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 38-моддасининг ўн биринчи қисми

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросига унинг сайлов ҳуқуқлари суд йўли билан ҳимоя этилиши, сайлов комиссияларининг, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш имкониятлари кафолатланади.

Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 25-моддаси, 28-моддасининг иккинчи қисми, 38-моддасининг тўртинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 18-моддаси; 34-моддасининг иккинчи қисми, 44-моддасининг тўртинчи қисми, 59-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 19-моддасининг учинчи қисми, 23-моддасининг учинчи қисми, 36-моддасининг биринчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси, 31-моддасининг иккинчи қисми, 41-моддасининг тўртинчи қисми

21-модда. Куч ишлатиш, алдаш, қўрқитиш орқали ёки бошқа йўллар билан фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш, референдумда иштирок этиш, сайловолди агитациясини олиб боришдан иборат ҳуқуқларидан фойдаланишларига тўсқинлик қилиш, шунингдек ҳужжатларни сохталаштириш, овозларни атайин нотўғри санаш, референдум тўғрисидаги, Президент сайлови ҳақидаги, ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайлов тўғрисидаги қонунларни ўзгача тарзда бузиш Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Қаранг: ЖКнинг 146, 147-моддалари; "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 43-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 65-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 7-моддасининг биринчи қисми, 14-моддаси иккинчи қисмининг 12-банди; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 49-моддасининг биринчи қисми

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

 

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 5, 127-модда