Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодекси 30.08.1997 й. 477-I-сон Қонуни билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.1997 й. 477а-I-сон Қарорига мувофиқ 1998 йил 1 январдан амалга киритилган)

(Кўчирма)

272-модда. Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари

(қарорлари) устидан берилган шикоятларни кўриш

муддати ва тартиби

Сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят суд томонидан шикоят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим.

Шикоят суд томонидан аризачини ва тегишли сайлов комиссиясининг вакилини, шунингдек, прокурорни, агар шикоят аризачига эмас, балки бошқа фуқарога дахлдор бўлса, ўша шахсни ҳам чақирган ҳолда кўриб чиқилади. Бу шахсларнинг келмаслиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ дарҳол тегишли сайлов комиссиясига ва аризачига топширилади.

 

Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги "Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида"ги 18-сон Қарорининг 13-банди