Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Ўзбекистон Республикасининг жиноят Кодекси ЎзР 22.09.1994 й. 2012-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган (1995 йил 1 апрелдан кучга кирган)
(Кўчирма)
146-модда. Сайлов ёки референдум ташкил қилиш,
уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш вақтида мансабдор шахслар, сиёсий партиялар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, ташаббускор гуруҳлар ёки сайлов ёхуд референдум комиссиялари аъзолари томонидан овоз беришнинг яширинлигини бузиш, сайлов ёки референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш, сайлов ёки имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 43-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 7-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 65-моддаси; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддаси