Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни (қабул қилинган 29.08.2003 й. N 522-II)
Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-90-сон Қонуни; ЎзР 23.07.2007 й. ЎРҚ-105-сон Қонуни; ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни; ЎзР 10.04.2009 й. ЎРҚ-209-сон Қонуни; ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонуни; ЎзР 18.04.2013 й. ЎРҚ-349-сон Қонуни; ЎзР 16.04.2014 й. ЎРҚ-367-сон Қонуни.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) фаолияти Ўзбекистон Республикасининг ги, ги конституциявий қонунларга, шунингдек Қонунчилик палатаси томонидан ўз фаолиятини ташкил этиш ҳамда палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш учун асос бўладиган ушбу Қонунга мувофиқ ташкил этилади.
Қонунчилик палатасининг янги сайланган таркиби ушбу Қонунга белгиланган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиши мумкин бўлиб, улар тузатишлар шаклида расмийлаштирилади.
2-модда. Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этишнинг асосий принциплари
Қонунчилик палатасининг фаолияти масалаларни биргаликда ва эркин муҳокама қилишга, ошкораликка, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга асосланади.
Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолиятига асосланади.
3-модда. Қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий шакли
Қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий шакли унинг Қонунчилик палатаси сессиялари даврида, қоида тариқасида, ҳафтасига уч марта ўтказиладиган мажлисларидир.
Қонунчилик палатасининг мажлислари, агар уларнинг ишида палата депутатлари умумий сонининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларни қабул қилишда, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши шарт.
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ўтказилади. Мазкур мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси очади ва Қонунчилик палатаси Спикери сайлангунга қадар унда раислик қилади.
Қонунчилик палатаси биринчи мажлиси ишини ташкил этиш учун мажлиснинг муваққат котибияти ва саноқ комиссияси сайланади.
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади, шу жумладан, қоида тариқасида:
электрон тизимдан фойдаланиш устидан муваққат назорат гуруҳи сайланади;
Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланади;
сиёсий партиялар фракциялари (бундан буён матнда фракциялар деб юритилади) ва депутатлар гуруҳлари рўйхатга олинади;
Қонунчилик палатасининг қўмиталари тузилади.
Қонунчилик палатасининг навбатдан ташқари мажлислари унинг сессиялари оралиғида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Қонунчилик палатаси Спикери таклифига ёки Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан чақирилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг мажлислари очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади. Қонунчилик палатасининг қарорига биноан ёпиқ мажлислар ўтказилиши ҳам мумкин.
Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади), қоида тариқасида, алоҳида-алоҳида мажлис ўтказади.
Қонунда белгиланган ҳолларда палаталарнинг қўшма мажлислари ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Қонунчилик палатаси Спикерининг, Сенат Раисининг таклифига ёки тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ёхуд сенаторлар умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан чақирилиши мумкин.
4-модда. Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини сайлаш
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерини сайлашдан бошланади.
Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлаш учун депутатлар орасидан кўпи билан ўн беш кишидан иборат Оксоқоллар кенгаши тузилади, мазкур кенгаш ваколатлари Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайлангач тугайди.
Оқсоқоллар кенгашининг таркиби тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси киритади.
Оқсоқоллар кенгаши таркибига: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси; депутатлик фаолиятида катта тажрибага эга бўлган, ёши энг улуғ депутатлар; номзодлари Қонунчилик палатасига сайланган сиёсий партиялар депутатларининг вакиллари; Қонунчилик палатасига Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатларнинг вакиллари киритилади.
Оқсоқоллар кенгашининг таркиби тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Оқсоқоллар кенгаши Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни депутатлар орасидан кўрсатади.
Номзод, агар у яширин овоз бериш натижасида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўп овозини олган бўлса, Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланган ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони Оксоқоллар кенгашининг тавсияси бўйича Қонунчилик палатаси томонидан белгиланади. Бунда, Қонунчилик палатасида тузилган фракция ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқуққа эга эканлиги инобатга олинади.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарини сайлаш учун фракция, қоида тариқасида, ўз фракцияси раҳбарининг номзодини киритади.
Фракциядан тақдим этилган номзод Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, фракция ўз фракцияси аъзолари орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади, қарорларни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
5-модда. Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш
Қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.
Қонунчилик палатаси Спикерини ёки унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат Қонунчилик палатаси депутатлари гуруҳининг таклифига биноан палата томонидан кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси Спикери томонидан ҳам киритилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси Спикерини ёки унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарорни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
6-модда. Қонунчилик палатаси Кенгаши
Қонунчилик палатаси фаолиятини самарали ташкил этиш, қўмиталар ишини мувофиқлаштириб бориш, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини режалаштириш масаласини дастлабки тарзда кўриб чиқишни ташкил этиш мақсадида Қонунчилик палатаси Кенгаши тузилади.
Қонунчилик палатаси Кенгашининг таркибига Қонунчилик палатаси Спикери, унинг ўринбосарлари, фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг раҳбарлари, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари киради.
Қонунчилик палатаси Кенгашига Қонунчилик палатаси Спикери раҳбарлик қилади, у Кенгашнинг мажлисларини олиб боради ва унинг қарорларини имзолайди.
7-модда. Қонунчилик палатасининг қўмиталарини тузиш
Қонунчилик палатаси томонидан унинг депутатлари орасидан палатанинг ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар тузилади.
Қонунчилик палатаси Спикери Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.
Қонунчилик палатасида регламент; бюджет, банк ва молия масалалари; иқтисодий масалалар ва тадбиркорлик; Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари; меҳнат ва ижтимоий масалалар; мудофаа ва хавфсизлик масалалари; халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари тузилиши шарт. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг умумий сони, қоида тариқасида, ўнтадан ошмаслиги керак.
Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимлари депутатларнинг қайси партияга ёки гуруҳга мансублигини ҳамда сайловда сайловчиларнинг қанча овозини олганлигини инобатга олган ҳолда яхлит (умумий) қарори билан белгиланади. Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимларига номзодлар кўрсатиш юзасидан таклифларни депутатлар бирлашмаларининг раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда киритадилар.
Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари палата мажлисида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари, шунингдек қўмита аъзолари сайлангани тўғрисида Қонунчилик палатаси қарорлар қабул қилади.
8-модда. Қонунчилик палатасининг комиссияларини тузиш
Қонунчилик палатаси муайян вазифаларни бажариш учун комиссиялар тузиши мумкин.
Комиссия Қонунчилик палатаси мажлисида Қонунчилик палатасининг депутатлари орасидан комиссия раиси ва аъзолари, зарурат бўлганда эса комиссия раисининг ўринбосаридан иборат таркибда тузилади.
Комиссия тузилгани тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади.
Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифалар бажарилганидан сўнг, қайси муддатга тузилган бўлса, шу муддат ўтганидан кейин ёки Қонунчилик палатасининг қарорига биноан муддатидан илгари ўз фаолиятини тугатади.
81-модда. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ
Қонунчилик палатасининг Кенгаши ҳузурида Қонунчилик палатаси девони ходимлари орасидан уч кишидан иборат таркибда киритиладиган қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ (бундан буён матнда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ деб юритилади) тузилади.
Келиб тушган қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини рўйхатдан ўтказиш, Қонунчилик палатаси Кенгаши аъзоларини улар ҳақида хабардор қилиш ва ушбу лойиҳаларни бундан кейин кузатиб бориш Мувофиқлаштирувчи гуруҳ зиммасига юклатилади.
Мувофиқлаштирувчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш тартиби Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.
9-модда. Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари
Фракция сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмасидир.
Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси таркибига сайланган депутатлар депутатлар гуруҳларини тузишга ҳақли.
Қонунчилик палатасининг камида тўққиз нафар депутати фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш ҳуқуқига эга.
Қонунчилик палатасининг депутати фақат бир фракция ёки депутатлар гуруҳининг аъзоси бўлиши мумкин.
Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қонунчилик палатасига сайланган депутат фақат шу партия фракциясининг аъзоси бўлиши мумкин.
Қонунчилик палатаси Спикери ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ва фракция ёки депутатлар гуруҳи таркибига кириши мумкин эмас.
Фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш учун:
фракция ёки депутатлар гуруҳининг таъсис йиғилишини ўтказиш;
фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш тўғрисида таъсис баённомасини қабул қилиш;
фракция ёки депутатлар гуруҳининг раҳбарини сайлаш зарур бўлади.
Фракция ёки депутатлар гуруҳининг раҳбари фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш тўғрисидаги таъсис баённомасини Қонунчилик палатасига тақдим этади ва тегишинча фракция ёки депутатлар гуруҳи тузилгани ҳақида Қонунчилик палатасига ахборот беради, бу Қонунчилик палатаси мажлисининг баённомасида қайд этилади.
Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилади.
Депутатлар бирлашмалари фаолиятининг ташкилий шакли уларнинг мажлисларидир.
Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари ишини мувофиқлаштириб бориш, Қонунчилик палатаси мажлисига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш, фракциялар ва депутатлар гуруҳлари нуқтаи назарини келишиб олиш мақсадида депутатлар бирлашмалари раҳбарларининг қўшма мажлислари ўтказилиши мумкин.
Депутатлар бирлашмалари ўзлари қабул қилган қарорлар, шунингдек депутатлар бирлашмалари раҳбарларининг қўшма мажлисларида қабул қилинган қарорлар ҳақида Қонунчилик палатаси Спикерига ва унинг Кенгашига ахборот берадилар.
Фракция ва депутатлар гуруҳи фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:
фракция ёки депутатлар гуруҳининг ўз ташаббусига биноан;
Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугаганда;
фракция ёки депутатлар гуруҳи таркибига кирувчи депутатлар сони уларни тузиш учун зарур бўлган меъёрдан камайиб кетганда;
тегишли сиёсий партия фаолияти тугаганда (тугатилганда).
Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугашидан олдин фракциялар ёки депутатлар гуруҳлари фаолиятининг тугатилиши Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.
91-модда. Парламентдаги кўпчилик ва парламентдаги мухолифат. Фракцияларнинг блокка бирлашиши
Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни эгаллаган фракция парламентдаги кўпчиликни ташкил этади.
Ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда блок тузадиган бир нечта фракциялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ҳам парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкин.
Янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган фракциялар, шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин.
Фракцияларнинг блокка бирлашиши қонунда назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишда уларнинг мустақиллигини чеклаб қўймайди.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг тегишли масала бўйича маърузаси билан бир вақтда қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;
муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси баённомасига киритиш;
Сенат томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши.
Парламентдаги мухолифатнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқлари парламентдаги кўпчилик томонидан камситилиши мумкин эмас»;
II. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ МАЖЛИСИДА МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
10-модда. Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби
Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар уларни кўриб чиқиш навбати, палатанинг ҳар бир масалани кўриб чиқишга тайёрлаш учун масъул бўлган қўмиталари, маърузачилар (қўшимча маърузачилар), шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда мажлис кун тартиби лойиҳасига киритилади.
Қонунчилик палатаси мажлиси кун тартибининг лойиҳаси Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тузилади.
Қонунчилик палатасининг депутатлари Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритилган масалалар тўғрисида олдиндан хабардор қилинадилар.
Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби палата қарори билан тасдиқланади.
11-модда. Қонунчилик палатаси мажлисларида овоз бериш шакллари ва усуллари
Қонунчилик палатасининг қарорлари унинг мажлисларида очиқ ёки яширин овоз бериш орқали қабул қилинади. Очиқ овоз бериш номма-ном бўлиши мумкин.
Қонунчилик палатаси мажлисларида овоз бериш овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланган ҳолда ёки яширин овоз бериш бюллетенларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси мажлисида овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланилиши устидан назоратни Қонунчилик палатаси депутатлари жумласидан бўлган гуруҳ амалга оширади.
Овоз бериш шакли ва усули тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси томонидан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади, у ёки бу масала юзасидан овоз бериш шакли ва усули Ўзбекистон Республикасининг ҳамда конституциявий қонунларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Қонунчилик палатасининг депутати ўзининг овоз бериш ҳуқуқини шахсан амалга оширади.
III. ҚОНУНЛАРНИ ҲАМДА ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ҚАРОРЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
12-модда. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан киритилади.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритишда қуйидагилар тақдим этилиши керак:
1) қонун лойиҳасига унинг концепцияси баён қилинган ҳолдаги тушунтириш хати;
2) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек қонун лойиҳаси киритилиши билан боғлиқ қонунларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси;
3) ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки қабул қилиниши лозим бўлган қонуности ҳужжатларининг рўйхати;
31) халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал;
4) моддий харажатларни талаб қиладиган қонун лойиҳалари учун молиявий-иқтисодий асослар;
5) давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) моддалари бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи қонунларнинг лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига эга. Киритилган қонун лойиҳаси, агар айни шу масала бўйича қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган бўлса, қайтариб юборилади.
13-модда. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилиш
Қонунчилик палатаси Кенгаши Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг ахборотини эшитиб, қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул қўмитани (бундан буён матнда масъул қўмита деб юритилади) белгилайди, унга ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига) қонун лойиҳасини ҳамда унга илова қилинган материалларни топширади.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш учун қонун лойиҳаси устида ишлаш фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва масъул қўмита томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларисиз масъул қўмита ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз хулосасини чиқариш ҳуқуқига эга эмас.
Масъул қўмита қонун лойиҳаси бўйича барча фракциялардан (депутатлар гуруҳларидан) фикрлар ва таклифларни тўплаб, Қонунчилик палатаси Кенгашига қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.
Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонун лойиҳаси белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинмайди.
Аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янгидан киритилиши мумкин.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинаётганда унинг Кенгаши қонун лойиҳасини палата мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш муддатини белгилаши шарт.
Кўриб чиқиш учун қабул қилинган қонун лойиҳаси унга илова қилинган материаллар билан Қонунчилик палатасининг қўмиталарига юборилади.
14-модда. Қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш
Қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва уни Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрлаш масъул қўмита томонидан амалга оширилади.
Фракциялар (депутатлар гуруҳлари) қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра масъул қўмитага ўз фикрлари ва таклифларини тақдим этади.
Масъул қўмита фракциялар (депутатлар гуруҳлари), манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасининг дастлабки тарздаги муҳокамасини ўтказади ва, агар Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан бошқа муддат белгиланган бўлмаса, қонун лойиҳаси олинган кундан эътиборан икки ой ичида унга:
Қонунчилик палатаси Кенгашининг қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини;
масъул қўмитанинг мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этиш зарурлиги асосланган хулосасини;
фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини илова қилган ҳолда, Қонунчилик палатаси Кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этади.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ, қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари таклиф этилган ҳолда ўтказилади.
Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмита тақдим этган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
15-модда. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, уч ўқишда кўриб чиқади.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқишда уни қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади. Бунда маърузачи биринчи ва кейинги ўқишларда фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт.
Фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари ҳисобга олиниши шарт.
Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини мажбурий тартибда белгилаган ҳолда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонунчилик палатаси муҳокамасига қонун лойиҳасининг муқобил вариантлари киритилган тақдирда улар бир вақтда кўриб чиқилиши керак. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Қонун лойиҳасининг қолган вариантлари Қонунчилик палатаси томонидан рад этилган ҳисобланади.
Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида тушган фикрлар ва таклифларни умумлаштиради. Масъул қўмита томонидан асосли деб топилган таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш моддама-модда ўтказилади.
Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Учинчи ўқишда қонун лойиҳаси муҳокама қилинмасдан тўлалигича овозга қўйилади.
Қонун лойиҳаси биринчи ёки иккинчи ўқишда қабул қилинган тақдирда, масъул қўмитанинг таклифига биноан қонунни кейинги ўқиш тартиб-таомилларини истисно этган ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги масала овозга қўйилиши мумкин.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан палата депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, ушбу Қонун 18-моддасининг назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун ўн кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. Сенатга қонун билан биргаликда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш чоғида тақдим этилган материаллар юборилади.
16-модда. Келишув комиссияси
Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин.
Қонунчилик палатасида келишув комиссиясини тузиш тўғрисидаги ташаббус Қонунчилик палатаси Спикеридан, шунингдек фракциялар ва депутатлар гуруҳларидан чиқиши мумкин.
Келишув комиссияси таркибига номзодлар юзасидан Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси томонидан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказилади.
Келишув комиссиясининг Қонунчилик палатасидан кўрсатилган таркиби унинг мажлисида тасдиқланади.
Келишув комиссиясининг ҳар бир палатадан сайланган аъзолари ўз таркибидан кўпчилик овоз билан комиссиянинг ҳамраисларини сайлайдилар.
Келишув комиссияси қонуннинг ягона матнини ишлаб чиқиш мақсадида Сенатнинг ҳар бир эътирозини алоҳида-алоҳида кўриб чиқади.
Келишув комиссиясининг қарорлари келишув комиссияси таркибига кирган Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторларнинг алоҳида-алоҳида овоз бериши орқали қабул қилинади. Қарор, агар комиссиянинг ҳар бир палатадан сайланган аъзоларининг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
Келишув комиссияси ўз ишининг натижалари юзасидан келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ўз ичига олган хулоса қабул қилади. Хулосага қонунга доир ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳасининг матни илова қилинади.
Хулоса Қонунчилик палатаси ва Сенатдан сайланган келишув комиссиясининг ҳамраислари томонидан имзоланиб, тегишинча Қонунчилик палатаси ва Сенатга топширилади.
Келишув комиссиясининг таклифлари қабул қилинган тақдирда қонун Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқилиши керак. Қонунни қайта кўриб чиқишда келишув комиссиясининг баённомасида мавжуд бўлган таклифларгина муҳокама қилинади.
Келишув комиссиясининг лоақал битта таклифи рад этилган тақдирда Қонунчилик палатаси келишув комиссиясига янги таклифларни тақдим этиш учун палата томонидан маъқулланган тузатишларни инобатга олган ҳолда ишни давом эттиришни таклиф қилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси қонунни келишув комиссиясининг таҳририда қабул қилса, у маъқуллаш учун Сенатга юборилади.
Агар келишув комиссиясининг қонун бўйича ишлари якунларига кўра келишувга эришилмаса, қонун Сенат томонидан рад этилган қонун сифатида қайта кўриб чиқилиши керак.
17-модда. Қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш тартиби
Сенат томонидан рад этилган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эътирозлар билан қайтарилган қонун Қонунчилик палатаси томонидан бир ойлик муддатда қайта кўриб чиқилиши керак.
Масъул қўмита Сенат томонидан рад этилган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонун юзасидан хулоса беради.
Масъул қўмитанинг хулосаси олинганидан кейин қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш масаласи белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритилади.
Агар Қонунчилик палатаси Сенат томонидан рад этилган қонунни Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
қонунни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилиш;
қонунни бундан буён кўриб чиқмаслик;
қонунни аввалги қабул қилинган таҳририда маъқуллаш.
Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, Сенатга маъқуллаш учун юборилади.
18-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, конституциявий қонуннинг, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳаларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистон Республикаси , конституциявий қонуннинг, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳаларини қабул қилиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой ичида унинг кенг муҳокамасини инобатга олган ҳолда кўриб чиқиши мумкин.
Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмаса, уни кўриб чиқиш камида бир йилдан кейин қайта бошланиши мумкин.
19-модда. Қонунчилик палатаси қарорларини қабул қилиш тартиби
Қонунчилик палатаси қонунлар қабул қилиниши талаб этилмайдиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Қарор лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилаётганда унга қисқача тушунтириш хати ва бошқа зарур материаллар илова қилинади.
Қонунчилик палатаси Кенгаши Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг ахборотини эшитиб, масъул қўмитани белгилайди, унга ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига) қарор лойиҳасини ҳамда унга илова қилинган материалларни топширади.
Масъул қўмита қарор лойиҳаси бўйича барча фракциялар (депутатлар гуруҳлари), манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларидан фикрлар ва таклифларни тўплаб, уни Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисида Қонунчилик палатаси Кенгашига хулоса тақдим этади.
Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қарор лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш ёки киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонунчилик палатаси мажлисида масъул қўмита вакилининг ахбороти эшитилиб, унда фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қарор лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари депутатларга етказилиши шарт.
Фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қарор лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари ҳисобга олиниши шарт.
Муҳокама натижаларига кўра депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинади.
Агар овоз бериш якунларига кўра қарор лойиҳасини қабул қилиш тўғрисидаги таклиф зарур миқдорда овоз тўпламаган бўлса, таклиф рад этилган ҳисобланади.
Қонунчилик палатасининг Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган масала юзасидан қабул қилинган қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, Сенатга юборилади.
IV. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
20-модда. Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиш
Навбатдаги молия йили учун Давлат бюджети лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Қонунчилик палатасига киритилади.
Давлат бюджети лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқиш ҳамда фикрлар ва таклифлар ишлаб чиқиш учун Қонунчилик палатаси Спикери томонидан масъул қўмитага, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига) топширилади.
Масъул қўмита барча фракциялар (депутатлар гуруҳлари), манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларидан фикрлар ва таклифларни тўплаб, Давлат бюджети лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқишни ўтказади.
Давлат бюджети лойиҳасига доир материаллар Қонунчилик палатаси депутатларига олдиндан, мазкур лойиҳа Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилгунига қадар юборилади.
Давлат бюджети лойиҳасини Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузаси билан бошланади, бу маърузадан сўнг масъул қўмитанинг вакили сўзга чиқади. Бунда масъул қўмитанинг вакили фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) Давлат бюджети лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт.
Фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қарор лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари ҳисобга олиниши шарт.
Давлат бюджети лойиҳаси бўйича Қонунчилик палатасининг мулоҳазалари ва таклифлари уч кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн тўрт кун ичида Қонунчилик палатасининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда Давлат бюджети лойиҳасини маромига етказади ва Давлат бюджетининг маромига етказилган лойиҳасини Қонунчилик палатасига юборади.
Давлат бюджетининг лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан жорий йилнинг 15 ноябридан кечиктирмай кўриб чиқилиши керак.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Давлат бюджети мазкур бюджет қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида кўриб чиқиш учун Сенатга юборилади.
21-модда. Давлат бюджетига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш
Давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан белгиланган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Давлат бюджетига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала, агар бу ҳол бюджетни тартибга солишда қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкин бўлса, Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи навбатда кўриб чиқилиши керак.
Давлат бюджетига ўзгартишлар ва қўшимчалар уни қабул қилиш учун белгиланган тартибда киритилади.
V. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИ ТАЙИНЛАШ (САЙЛАШ)
22-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномаси мазкур тақдимнома киритилган кундан эътиборан етти кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Бош вазир лавозимига номзод Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди унинг учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи овоз берган тақдирда Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган ҳисобланади.
Агар овоз бериш вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатасида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти барча фракциялар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодни яна бир марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
Янги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча фракциялар билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Қонунчилик палатаси томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Қонунчилик палатасини тарқатиб юборади.
Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.
23-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номзоди Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарининг номзоди Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан киритилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги қарорлари Сенатга юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида кўриб чиқилганидан кейин ушбу масала юзасидан қабул қилинган узил-кесил қарор қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади»;
24-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги таклифлар Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан киритилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга юборилади.
VI. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталарини ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталарини ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги ўзининг тасдиғига киритилган фармонлари юзасидан қарорлар қабул қилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталарини ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
26-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш
Қонунчилик палатаси ўзининг кўриб чиқиши учун киритилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини ушбу фармон келиб тушган пайтдан эътиборан 48 соатдан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини эса улар келиб тушган пайтдан эътиборан 72 соатдан кечиктирмай кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги масала Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинмасдан Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарорлари дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
VII. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН БОШҚА МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш кераклиги тўғрисидаги материалларни ва масъул қўмитанинг хулосасини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:
референдум тайинлаш ва уни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;
референдумни ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида;
референдум ўтказмасдан туриб, референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусда таклиф қилинган қонунни ёки бошқа қарорни қабул қилиш ҳақида.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг референдуми масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади.
Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида қарор қабул қилса, айни шу мазмун ёки маънодаги таъриф билан референдум ўтказиш тўғрисидаги масала камида бир йилдан кейин Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун такроран киритилиши мумкин.
28-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу шартнома расмий матнининг тасдиқланган нусхаси ва уни ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлигининг асосларини ўз ичига олган ҳужжатлар билан биргаликда киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарор Сенатга юборилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатларининг зарур овозлари сонини тўпламаган бўлса ва шу мажлис жараёнида мазкур қарор лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қайта кўриб чиқиши учун киритиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш таомилидан ўтмаган ҳисобланади.
29-модда. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда киритилган таклифига биноан туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади.
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала рад этилган тақдирда, у Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун камида бир йилдан кейин қайта киритилиши мумкин.
30-модда. Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Қонунчилик палатаси депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномалари Қонунчилик палатаси томонидан, Қонунчилик палатасининг сессиялари оралиғидаги даврда эса унинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, кейинчалик Қонунчилик палатаси Кенгашининг ушбу масала юзасидан қарори Қонунчилик палатасининг сессиясида тасдиқланади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги қарори яширин овоз бериш орқали қабул қилинади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Қонунчилик палатаси депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш масаласи юзасидан қарори дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига юборилади.
301-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномаси ўн кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади, Қонунчилик палатасининг сессиялари оралиғидаги даврда эса унинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, кейинчалик Қонунчилик палатаси Кенгашининг ушбу масала бўйича қарори Қонунчилик палатасининг мажлисида тасдиқланади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги қарори яширин овоз бериш орқали қабул қилинади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги қарори дарҳол Сенатга юборилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади.
VIII. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ
31-модда. Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилнинг ҳар чорагида Қонунчилик палатасига Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни ва зарур материалларни юборади.
Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг йилнинг ҳар чорагидаги ижросининг боришини кўриб чиқади. Уни кўриб чиқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, масъул қўмитанинг хулосаси фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифлари эшитилади, муҳокама ўтказилади ва тегишли қарор қабул қилинади.
32-модда. Парламент сўрови
Қонунчилик палатаси, шунингдек Қонунчилик палатаси депутати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.
Парламент сўровига жавобни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Қонунчилик палатасининг мажлисларида берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Олий хўжалик судининг раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
Парламент сўровлари бўйича ахборот Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама қилиниши мумкин. Қонунчилик палатаси муҳокама якунлари бўйича қарор қабул қилади.
33-модда. Қонунчилик палатаси томонидан назорат қилиш соҳасидаги бошқа ваколатларнинг амалга оширилиши
Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисоботдан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай, ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитади.
Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисоботдан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай, ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботлари юзасидан қабул қилган қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Сенатга юборилади.
Қонунчилик палатасининг мажлисида ҳукумат аъзоларининг фаолияти масалалари юзасидан уларнинг ахборотини эшитиш фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг ташаббусига кўра амалга оширилади ҳамда Қонунчилик палатаси мажлисларининг кун тартибига мувофиқ ўтказилади.
Қонунчилик палатасининг қўмиталари, шунингдек Қонунчилик палатасининг депутатлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатлар, эксперт хулосалари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олишлари мумкин.
Қонунчилик палатасининг қўмиталари ёки Қонунчилик палатасининг депутатлари талаб қилиб оладиган ахборотни тегишли давлат органи, бошқа ташкилот, мансабдор шахс мурожаат олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этиши керак.
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга қандай риоя этилаётгани, палата қўмиталарининг қарорлари қандай бажарилаётгани тўғрисидаги ахборотларни эшитиши қўмиталарнинг иш режаларига мувофиқ ўтказилади.
IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
34-модда. Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалари
Қонунчилик палатаси бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши, расмий парламент делегациялари алмашиниши, шунингдек халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирларни ўтказиши мумкин.
Бошқа давлатларнинг парламентлари раҳбарларига, давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқларига, парламент делегацияларининг раҳбарларига уларнинг илтимосига биноан Қонунчилик палатаси мажлисида сўзга чиқиш имконияти берилиши мумкин.
35-модда. Қонунчилик палатаси харажатларининг сметасини тасдиқлаш
Қонунчилик палатаси, унинг органлари ва Қонунчилик палатаси депутатларининг фаолияти билан боғлиқ харажатлар сметаси Қонунчилик палатаси Спикери томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ