Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
ОАВ фаолият самарадорлигини янада такомиллаштириш сари
2013 йил 17 июль куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида Институт ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда «ОАВ фаолиятининг самарадорлиги фуқаролик жамияти шаклланишининг асосий омили сифатида» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ахборот соҳасини демократлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, журналистларнинг фуқаролик позицияси ва ижтимоий масъулиятини ошириш, ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни амалга оширишдаги восита сифатида оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштиришдир.
Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ҳудудий бўлими вакиллари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, Маънавият тарғиботи марказининг вилоят бўлими вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсади демократик тамойилларга асосланган кучли фуқаролик жамияти қуриш, давлатнинг ривожланиши, халқнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш эканлиги таъкидланди.
2013 йил 27 июнь куни муҳтарам Президентимиз Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига касб байрамлари муносабати билан йўллаган табригида таъкидлаганидек, матбуот ва оммавий ахборот воситалари фаолиятининг асосий тамойилларини жаҳон миқёсида эришилган, эътироф этилган умумбашарий қадриятларга таянган ҳолда ўзлигимиз, ҳаёт ва тафаккур тарзимизнинг ифодаси бўлган миллий қадриятларимиз ташкил қилиши керак. Шунингдек, жамиятимизда журналистлар фаолиятига, авваламбор уларнинг ўз Ватани, ўз халқи ҳаётига дахлдорлик туйғуси, фуқаролик позицияси, ижтимоий масъулиятига қараб баҳо бериб борилаётгани айтиб ўтилганди.
Тадбирда ахборот соҳасини либераллаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг маъно ва моҳиятини кенг тушунтириш, ҳамда “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” Концепциясидан келиб чиққан ҳолда масалаларни ҳал қилишда ОАВнинг ролини кучайтириш тўғрисида маърузалар тингланди.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш кучли фуқаролик жамияти қуришнинг асосий шартларидан бири бўлиб, бунда оммавий ахборот воситалари муҳим аҳамият касб этади. Ушбу давра суҳбати мамлакат ижтимоий ҳаётининг ҳар бир соҳасидаги демократик ўзгаришларни акс эттирувчи миллий ОАВ фаолиятини такомиллаштиришга ҳамда журналистлар малакасини оширишга хизмат қилади.
Тадбир якунида фуқаролик жамияти шаклланишини амалга оширишдаги жараёнларни кенг ёритишда ОАВ ролини кучайтириш хусусида алмашилган фикрлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.