Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
ОАВ ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини кучайтириб
2013 йилнинг 17 июль куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг килиш мустакил институти Фаргона худудий бўлинмаси мажлислар залида “Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига жамоатчиликни жалб қилиш, ҳамда ОАВда ёритилиши” мавзусидаги семинар утказилди. Мазкур семинар Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва аҳборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ҳамда БМТнинг болалар жамгармаси – ЮНИСЕФ “Узбекистон ОАВ нинг оила институтини мустахкамлаш масалаларини илгари суриш буйича салохиятини ошириш" лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти хокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди.
Тадбирдан мақсад болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш, ёш журналистларни болаларни химоя қилиш мавзусида ёзиш, курсатув ва эшиттириш тайёрлашга ўргатишдан иборат.
Булиб утган семинарда вилоят соглиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари, "Соглом авлод учун", "Болалар ва аёллар" жамгармалари, ФЖШМҚМИ Фарғона ҲБ ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Семинарда модератор сифатида «Фарғона ҳақиқати» муҳбири С.Абдурахмонова иштирок этди.
Тадбирни Фукаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустакил институти Фаргона худудий бўлинмаси етакчи мутаҳассиси М.Омонов очиб берди. Мутаҳассис томонидан ёшларга оид долзарб масалалари санаб ўтилди, уларнинг ҳал этилишида фуқаролик институтларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш тўғрисида фикрлар айтилиб ўтилди. Болалар ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш мавзуларини ОАВда ёритилиши ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мазкур мавзудаги газета мақолаларни ёки видео репортажларни юқори сифатида тайёрлаш учун давлат ҳокимият ва бошқармалар вакиллари ва жамоат ташкилот мутаҳассислари билан ўзаро ҳамкорлигида ишлаш мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтди.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳодимлари соғлиқни мустаҳкамлаш, болаларни даволаш ва парваришга қаратилган чора-тадбирлар, касалликларни олдин олиш профилактика ишлари тўғрисида маълумот бердилар.
Шундан сўнг вилоят Аёллар ва болалар жамғармаси раиси З.Тешабоева ЮНИСЕФ билан ҳамкорлигида мактабдаги ёш болаларни ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган лойихани амалга ошириш тажрибаси тўғрисида маълумот бериб ўтди. Болаларга етарли даражада эътибор бермаслик, қаровсизлик, болаларни оғир меҳнатга жалб қилиш масалаларни санаб ўтиб, мазкур муаммоларни ҳал этишда ОАВлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш тўғрисида фикр билдирди. Тадбир давомида муҳбирлар ва мутаҳассислар мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.