Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш омили

2017 йил 27 март куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ) катта мажлислар залида Институтнинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти Адлия бошқармаси, ЎзННТМА ҳамкорлигида “Ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий шериклик муносабатлари” мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси ходимлари, Тошкент вилояти Матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлинмаси ходимлари,  ЎзННТМА, ФЖШМҚМИ Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, Тошкент вилоятида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловлар ғолиблари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад – Тошкент вилоятида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, ФЎЎБО ва ОАВнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинаётган грант танловларида самарали иштирокини таъминлаш юзасидан билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Адлия бошқармаси, ЎзННТМА, Тошкент вилоятдаги жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловлар ғолиблари, ФЖШМҚМИ Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмалари мутахассислари сўзга чиқишди.

Сўзга чиқган мутахассислар ўз маърузаларида Жамоат Фонд томонидан эълон қилинаётган грант танловларида ННТ иштироки сифати самарадорлигини оширишниг асосий йўналишлари хусусида ҳамда давлат грантлари ажратишнинг тартиби ва шартлари тўғрисида шунингдек, ҳиссоботларни тақдим этишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.

Тадбирнинг ташкил этишлишининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, семинар- тренинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди, ва давлат бошқарув органлари бевосита ННТ вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди ва ФЖШМҚМИ Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмалари мутахассислари томонидан Давлат гранти танловларида иштирок этиш талаблари, лойиҳаларни тақдим қилиш шартлари, лойиҳаларни ҳисобга олиш, кўриб чиқиш, баҳолаш, уларнинг ижтимоий ва умум аҳамиятини аниқлаш мезонлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Тадбир давлат бошқаруви органлари ходимлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари ўртасидаги очиқ тарздаги баҳс-мунозара учун майдон бўлиб хизмат қилди, қолаверса мавзу доирасида бажарилиши керак бўлган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар кенг муҳокама қилинди.

Семинар-тренинг сўнгида ННТ вакиллари Жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловларда иштирок этишнинг талаблари, ғолиб топилган лойиҳалар ҳиссоботларини тақдим этиш тартиблари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.

Институт Ахборот хизмати