Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Жон Хопкинс университетининг (АҚШ) Фуқаролик жамиятини ўрганиш бўйича маркази (АҚШ) директори Саламон Ластер иштирокида «давра суҳбати” бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 24 март куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти конференц залида “Мустақил нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимини ташкил этиш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзусидаги Ўзбекистон-АҚШ “давра суҳбати” бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ташкил этилди.
Тадбир мақсади – фуқаролик жамияти ривожланиши, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мамлакатдаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги фаоллигини ошириш соҳасида ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати вакиллари, Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат бошқаруви органлари мутахассислари, ННТ ва ОАВ вакиллари, Жон Хопкинс университетининг (АҚШ) Фуқаролик жамиятини ўрганиш бўйича маркази (АҚШ) директори Саламон Ластер иштирок этди. (70 киши)
Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистонда охирги йилларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий, маданий-тарихий, маънавий ва гуманитар ривожлантиришдаги фуқаролик жамияти институтларининг роли сезиларли даражада ошиб бормоқда.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари демократик қадриятлар, инсонларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи омилга айланиб бормоқда. Бугунги кунда келиб уларнинг ривожланиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилган ва янада мукаммаллаштирилмоқда, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этиш даражаси ошмоқда, пировардида фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий мавқеи юксалишига ижобий таъсир ўтказмоқда.
Ўз навбатида хорижлик экспертни Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа ва дастурларини амалга оширишдаги самарадорлигини кучайтириш мақсадидаги давлат гранти, ижтимоий буюртмаси ва субсидиялари кўринишидаги молиявий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Шунинг билан бир қаторда, Л. Саламон фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш соҳасидаги замонавий чақириқлар, уларнинг талаб ва таклифларини аниқловчи ҳамда ушбу жараёнга “учинчи сектор” вакилларини фаол жалб қилган ҳолда конкрет талаб ва таклифларни ишлаб чиқувчи тадқиқод ташкилотлари мавжудлигини ижобий баҳолади.
Шунингдек, хорижий эксперт “Глобал фуқаролик жамияти ҳақида 10 та буюк миф” мавзусида маъруза билан иштирок этди, хайрия соҳасидаги ривожланишнинг хорижий тажрибаси ҳақида тўхталиб ўтди.
Институт Ахборот хизмати