Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Академик лицейларда ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, академик лицейларда умумтаълим мактабларининг энг қобилиятли битирувчиларини жамлаш, умумтаълим мактаблари битирувчиларининг танланган касблар ва мутахассисликларни эгаллаб олишга бўлган эҳтиёжини қондириш учун шарт-шароитларни янада кенгайтириш мақсадида 2017 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ қўшимча равишда академик лицейларнинг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб:

умумтаълим мактабларининг энг истеъдодли ўқувчиларини танлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини янада ривожлантириш ва ўқишни олий таълим муассасаларида давом эттиришга мақсадли чуқур тайёрлаш;

ўқувчиларнинг ижодий салоҳияти намоён бўлиши ва фаоллашишига кўмаклашувчи, индивидуал истеъдодларни ва ҳар бир ўқувчининг қобилиятлари ҳамда хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда билимларни эгаллаб олиш жараёнида мустақил фаолият кўникмаларини шакллантирувчи ва ривожлантирувчи таълим муҳитини яратиш;

илғор маҳаллий ва хорижий таълим муассасаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш ва унинг мазмунини доимий равишда янгилаб бориш белгилаб берилди.

Шунингдек, қарорда қуйидагилар белгилаб берилди:

моддий-техник ва ўқув-педагогик базаси нисбатан паст даражали тўртта академик лицейни тугатиш, тугатилаётган академик лицейларнинг 1-босқичларига ўқувчиларни қабул қилишни 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб тўхтатиш;

фаолияти кўрсаткичлари энг паст бўлган 54 та академик лицейни босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантириш, академик лицейларда ўқув гуруҳлари таркиби 26 нафар ўқувчидан ортиқ бўлмаган тарзда шакллантириш;

чуқурлаштирилиб ўрганиладиган фанлар (таълим йўналишлари) бўйича академик лицейларда амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари гуруҳларни икки кичик гуруҳга бўлиш йўли билан ташкил этиладиган кичик гуруҳларда ўтказиш;

академик лицейларда ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш олий маълумотли ва камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган шахслар орасидан танлов асосида амалга ошириш, академик лицейлар директорларининг бўш лавозимларини эгаллашга танловда иштирок этиш учун номзодлар бўйича таклифлар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг бошқарув органлари раҳбар кадрларини танлаш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссиясига академик лицейлар бириктирилган олий таълим муассасалари ректорлари томонидан киритиш.

Институт Ахборот хизмати