Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури қабул қилинди
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини самарали амалга ошириш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва ушбу қонуннинг жойларда ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралда ПҚ-2752-сонли қарори билан “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури” қабул қилинди ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия) низоми ва Комиссия таркиби тасдиқланди.
Давлат дастурида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлари белгилаб ўтилган.
Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунии ва мазкур Қарорга мувофиқ коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Институт Ахборот хизмати