Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

30.01.2017 - 17:30

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах ҳудудий бўлинмаси томонидан Зарбдор хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида «Коллеж битирувчиларини ўз бизнесини ташкил этишга берилган имтиёзлар» ҳамда «Никоҳ шартномаси, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари» асосий мақсади ва моҳиятини ёшларга тушунтириш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир ФЖШМҚМИ Жиззах ҳудудий бўлинмаси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят ўрта махсус касб-ҳунар коллежи бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирнинг мақсади – тадбир иштирокчилари, коллеж ўқувчиларига «Коллеж битирувчиларини ўз бизнесини ташкил этишга берилган имтиёзлар» ҳамда «Никоҳ шартномаси, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари» Ўзбекистон Республикаси Қонунларини ёшларга тушунтириш ва тарғиб қилиш, ушбу соҳада мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадбирда Зарбдор хизмат кўрсатиш КҲК директори раислик қилди. Тадбирни Зарбдор хизмат кўрсатиш КҲК маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни тадбирдан кўзланган мақсад ва вазифалар, кун тартибидаги масалалар ва уларнинг долзарблиги ҳусусида гапирди.

Шундан сўнг сўз Зарбдор тумани ФҲДЁ бўлими мудирасига берилиб, маърузачи ўз нутқида тадбир иштирокчиларига Оила қуриш инсон ҳаётидаги энг масъулиятли ишлардан бири эканлиги, мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган  кенг кўламли ишлар ҳақида сўзлади.

ФЖШМҚМИ Жиззах ҳудудий бўлинмаси ходими томонидан тадбир иштирокчиларига мамлакатимиз мустақиллик йилларида, бозор иқтисодиётининг асосий негизларидан бўлган хусусий мулк ҳуқуқини мустаҳкамлаш, унинг дахлсизлиги ва ишончли ҳуқуқий ҳимоясини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган миллий қонунчилик базаси ҳақида гапириб берди.

Шу билан бирга, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишига, мулкдорлар синфининг шаклланишига, хусусий мулк ҳимояси ва дахлсизлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини юритишга ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланаётгани ва ҳозирги кунда коллеж ва ОТМ битирувчиларига берилаётган кенг имкониятлар хақида ҳам тушунчалар берилди.

                                                                                                   Институт Ахборот хизмати