Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси – фуқаролик жамияти институтлари муҳокамасида

26.01.2017 - 12:45

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан мамлакатимиз Президентининг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва жорий 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида кўрсатиб ўтилган вазифалар ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган “давра суҳбати” ташкил этилди. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, адлия бошқармаси, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Хотин-қизлар қумитаси, “Маҳалла” фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмалари, ННТлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида иштирокчилар давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларинг ҳуқуқ ва  эркинликлари, қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифати ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

Шунингдек, халқ билан самарали мулоқот механизмларини жорий қилиш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш масалалари бўйича таклифлар берилди.

                                                                                                        Институт Ахборот хизмати