Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Ҳукумат порталида Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси муҳокама қўйилди

Ҳукумат портали (Gov.uz)да 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг муҳокамаси эълон қилинди.

Лойиҳада Ҳаракатлар стратегиясида белгиланадиган асосий вазифалар “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” деб номланаётган Президент Фармонида ўз аксини топиши кўзда тутилмоқда. 

Жумладан, ҳужжатда шундай дейилади: “Бутун халқимиз, айниқса, унинг энг фаол қатламига айланиб бораётган тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни назарда тутадиган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда – Ҳаракатлар стратегияси) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин”.

Мазкур да Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари батафсил ёритилган.

I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари;

II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари;

III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишари;

IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари;

V. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар.

Шунингдек, Фармон лойиҳасининг 4-бандида, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури 8-иловага мувофиқ тасдиқланиши белгиланган.

8-иловада “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинган.

Шундан келиб чиқиб барча фуқароларимиз ушбу Ҳаракатлар стратегияси муҳокамасида ўзларининг фикрлари билан иштирок этишлари мумкин.

Институт Ахборот хизмати