Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Ёшлар тарбиясига таъсир кўрсатувчи салбий иллатлар

18.01.2017 - 16:00

Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва билимларини янада юксалтириш, улар тарбиясига таъсир кўрсатувчи салбий иллатлардан бўлган одам савдосининг оқибатлари, ундан  жабрланганларнинг камситилишига йўл қўймаслик ва бу борада давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ижтимоий ҳамкорлигини янада кучайтириш масалаларига бағишланган тадбир “Одам савдосига қарши кураш: ёшлар тарбиясига таъсир кўрсатувчи салбий иллатлар” мавзусида Тошкент педагогика колледжида ўтказилди.

Тадбир Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Адвокатлар палатаси, Тошкент шаҳар прокуратураси, ФЖШМҚМИ Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш Республика реабилитация маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳар Минтақавий вакиллиги хамкорлигида ўтказилди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг одам савдосига қарши курашиш бўйича хамкорликда олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш, одам савдосига имкон берувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга доир ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни аҳоли ва ёшлар ўртасида ўтказиш масалаларига тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, ёшларни бу каби иллатлар оқимига кириб қолмаслик, ижтимоий тармоқларда чет элда ишлаш ва ўқиш бўйича таклиф қилинаётган маълумотларни ҳар томонлама текшириб огоҳ бўлишларига чақириб қолдилар.

                                                                                                       Институт Ахборот хизмати