Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти туман бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этишда ижтимоий шерикликнинг ўрни

2016 йилнинг 20 декабрь куни  Ўзбекистон кўзи ожизлар  жамияти ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида  «Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти туман бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этишда ижтимоий шерикликнинг ўрни»  мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон кўзи ожизлар  жамияти Марказий бошқаруви, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, ФЖШМҚМИ Тошкент шаҳар бўлими, Жамиятнинг туман бўлими раҳбарлари ва фаоллари иштирок этди.

Семинарда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси вакили З.Джаппаров «Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти», ФЖШМҚМИ Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси вакили Б.Султанов «Ижтимоий шерикликни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари»,  Ўзбекистон кўзи ожизлар  жамияти Марказий Бошқаруви раис ўринбосари А.Мирхамидов «Ўзбекистон кўзи ожизлар  жамияти тизимида ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари» мавзусидаги маърузалари билан иштирок этдилар.

Маърузачилар томонидан иштирокчиларга  ижтимоий шериклик соҳалари, унинг асосий шакллари ва уларни амалга ошириш тартиби, ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш турлари, Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси фаолияти,  давлат гранти ва уни ажратиш тартиби, ижтимоий шериклик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзбекистон кўзи ожизлар  жамияти Тошкент шаҳар бўлими раиси Р.Аскаров  тадбир  юзасидан қуйидаги фикрларини билдирди: «Бу каби семинарларни ўтказилиши келгусида  Жамият фаолиятини янада ривожланишига, кўзи ожиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашда ижтимоий шериклик муносабатларини янада мустаҳкамланишига, ечимини кутаётган айрим масалаларни ҳал қилинишга олиб келади».

Тадбирда Ўзбекистон кўзи ожизлар  жамияти туман бўлимлари фаолиятини янада кучайтириш, кўзи ожиз фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш,  уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашда давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар якунида  ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

                                                                                                           Институт Ахборот хизмати