Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Сайлов жараёнида ёшларнинг иштироки юзасидан семинар ўтказилди

04.11.2016 - 18:45

Сайловда биринчи марта иштирок этадиган ёшларни сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш,  сайловларда ёшларнинг иштирок этиши муҳимлиги билан яқиндан таништириш мақсадида 2016 йилнинг 4 ноябрь куни Навоий Давлат Педагогика институти ҳузуридаги компьютер технологиялари академик лицейи фаоллар залида “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши, ФЖШМҚМИ Навоий ҳудудий бўлинмаси ҳамда Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида “Сайлов ва ёшлар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши, ФЖШМҚМИ Навоий ҳудудий бўлинмаси ҳамда Навоий вилоят адлия бошқармаси, академик лицей ўқитувчилари ҳамда 3 босқич ўқувчлари иштирок этишди.

Семинар давомида сайловларда биринчи марта иштирок этадиган ёшларга сайловларда иштирок этишнинг ҳуқуқий кафолатлари, сайлов тизимига оид миллий қонунчилик тизимига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, сайлов ёшидаги ёшларнинг сайловларда иштирок этишининг муҳимлиги юзасидан тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.    

Савол-жавоб кўринишида, қизғин бахс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар.

                                                                                                          Институт Ахборот хизмати