Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш йўлида
2016 йил 11 октябрь куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё ҳудудий бўлинмасида «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати Институтнинг Сирдарё ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят адлия бошқармаси ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, ХДК, ҳокимият, ЎзЛиДеП ҳудудий бошқармаси, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси вакиллари, тадбиркорлар, ННТлар, ОАВ ва бошқалар иштирок этди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун ва моҳиятини тушунтиришдир.
Тадбирни ФЖШМҚМИ Сирдарё вилоят худудий бўлинмаси раҳбари С.Қудратов кириш сўзи билан очиб берди.
Давра суҳбати дастуридаги маърузалар бўйича вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Мавлонбердиев, Савдо – саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи в.в.б Б.Байкулов, ФЖШМҚМИ Сирдарё худудий бўлинмаси катта мутахассиси Ш.Ахмадалиев, Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Гулистон шахар бўлими бошлиғи К.Бозорбоев ҳамда “Нозигул Сардор Оқолтин” МЧЖ хусусий клиникасининг Гулистон филиали директори тадбиркор Г.Жонжигитовалар маърузалар қилишди.
Тадбир иштирокчилари қайд этганларидек, юқорида келтириб ўтилган Фармоннинг бандларини амалга ошириш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашгадоир комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқилиши, тадбиркорлик субъектларининг режадан ташқари текширишларнинг барча турларини бекор қилиш йўли билан ушбу соҳани янада либераллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилишини бекор қилиниши, тадбиркорлик субъектларига янги имтиёзларни тақдим этиш, бизнес-омбудсман институтини жорий этиш ва бошқалар Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишига кучли туртки бўлади.
Муҳокама жараёнида иштирокчилар томонидан “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони тадбиркорлик соҳаси жадал ривожланинишининг узоқ муддатли истиқболларини белгилаб беради деган фикрга тўхталди ва улар қуйидагиларга йўналтирилади:
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш харажатларини камайтириш, масофавий назоратни кенг жорий этиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни таъминлайдиган солиқ бошқаруви сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш;
Республиканинг экспорт салоҳияти ўсишини, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этишни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантирадиган валютани тартибга солишнинг ва валюталар курси сиёсатининг илғор бозор механизмларини жорий этиш;
тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан қисқа муддатли текширишларни тайинлаш ва ўтказишнинг аниқ ҳуқуқий асослари ҳамда мезонларини назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг камерал назорати самарадорлигини ошириш орқали текширишларни ўтказиш сони ва муддатларини қисқартириш;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва қонунга итоаткор тадбиркорлик субъектларининг барқарор фаолияти кафолатларининг асосий механизмларидан бири сифатида, аудиторлик ташкилотлари ва солиқ маслаҳатчилари кўрсатаётган хизматлар сифати ва тақдим этаётган хулосаларининг ҳаққонийлиги учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, давлат органлари томонидан тижорат банклари фаолиятига, биринчи навбатда, кредит сиёсатига маъмурий аралашувларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик;
банкнинг самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи ғовларни тугатиш, шунингдек мижозларнинг ўз пул маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш.
Тадбир якунида қатнашчиларнинг фикр-мулоҳазалари умумлаштирилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Институт Ахборот хизмати